Англияда малака ошириш ва UzTESPING халқаро лойихаси

2020 йил 25-феврал куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида (ТИҚХММИ) UzTESPING  лойиҳаси бўйича халқаро семинар-тренинг ташкил этилди. Лойиҳа иштирокчиси "Инглиз тили" кафедраси катта ўқитувчиси Г.Эшчанова тадбир модератори сифатида очиб бериш учун сўзни инглиз тили кафедраси мудири Ф.Беговга берди. Кейин Г.Эшчанова институтда мавжуд факултетлар,  мутахассисликлар, эришилган ютуқлар ва халқаро лойиҳалар ҳақида қисқача маълумот берди. Меҳмонларга ТИҚХММИ ҳақида қисқа видеоролик намойиш этилди. Сўнгра семинар ва лойиха иштирокчилари билан таништириб ўтилди. Буюк Британиядан  Доктор Жонатан Френч, Варвик Университетининг Амалий Тилшунослик Факультети, Бизнесни ривожлантириш  менежери, UzTESPING лойиҳаси координатори ёрдамчиси Хилола Мақсудова (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети) ва  Уорвик битирувчиси Элеонора Менглиева (БИИМ) ва шунигдек, семинар-тренингда, Самарқанд давлат университетининг инглиз тили ўқитувчиси Холиддин Шомухаммедов, ўқитувчилар мураббийлари ва 30 га яқин институтлари вакиллари ҳамда кичик ва юқори курс талабалари иштирок этдилар.

 

 

 

TIQXMMI matbuoti