Ёт ғоя - ёв ғоя

2018 йил 28 май куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойида “Гидромелиорация” факультети, “Ирригация ва мелиорация” кафедраси ўқитувчи ходимлари Шавкат Ботиров, Махбуба Хайитова, Шохрух Азизов, Дилбар Абдураимова ҳамда тарбиячи педагог Жавлонбек Қутлимуротовлар “Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш” мавзусида давра суҳбати ўтказишди. Бунинг учун конституцияни тўла билиш ва сўзсиз амал қилиш билан боғлиқ маълумотлар келтириб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси

  • 31-модда. Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон ҳоҳлаган динга эътиқод қилиши ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди.
  • “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги конун
  • 1-модда. Ушбу қонуннинг мақсади ҳар бир шахснинг виждон эркинлиги ва диний эътиқод ҳуқуқини, динга муносабатидан қатъий назар, фуқароларнинг тенглигини таъминлаш, шунингдек диний ташкилотларнинг фаолияти билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиб туришдан иборат.

Диний экстремизм – жамият учун анъанавий бўлган диний қадриятлар ва ақидавий аҳкомларни рад этиш ва ўз ғояларини муросасизлик ва зўрлик билан тарғиб қилишдир.

«Экстремизм» ( французча-exstremisme, лотинча- «extremus кескин сўнгги) остида муайян жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга зид бўлган ғояларни тарғиб ва амал қилиш тушунилади.

Терроризм – кўрқитиш ва зўравонлик ишлатишни англатувчи ижтимоий феномендир. Сиёсий терроризм муайян ижтимоий гуруҳ манфаатлари йўлида зўравонлик (суиқасд, портлатиш, гарова олиш, барқарорлик келтириб чиқариш, аҳолининг кенг қатламларида ваҳима, қўрқув уйготиш ваҳх.к) ишлатиш билан боғлиқ. 

Маълумотларга кўра, данёда 500 га яқин террористик ташкилотлар мавжуд бўлиб, уларнинг 80% ислом ниқоби остида фаолият юритади. Улар қаторига “Ал-Қоида”, “Мусулмон-биродарлар”, “Ҳизбут-таҳрир”, “ал-Жиҳод ал-Исломий ва ҳоказо.

Диний экстремистик ташкилотларнинг асосий фаолият услублари:

  • экстремистик руҳдаги адабиёт, CD ва DVD маҳсулотларни тарқатиш;
  • хуфия гуруҳлар тузиш ва фаолиятини йўлга қўйиш;
  • яширин диний «ҳужраларда» ўқиётганларга мутаассиб тушунчаларни сингдириш;
  • ижтимоий-сиёсий ҳолатни кескин қоралаш, давлат ва дин вакилларини обрўсизлантириш;
  • террорчилик ҳаракатлари ўтказиш;
  • Ақидапарастлик – бирон-бир ғоя ёки тамойилга қатъий ишонч ва уни мутлақлаштириш асосида шаклланган қоида ва тартибларни шароит, ҳолат, вазиятни ҳисобга олмаган ҳолда, кўр-кўрона қўллаш ва урунишни англатади. Диний ақидапарастлик ўз ақидасининг шак-шубҳасиз тўғрилигига ишониб, бошқа фирқа ва мазҳабларни бутунлай рад этган ҳолда тан олмаслик, дин асосларини бузишда айблашдан иборатдир.

Сўнгги йилларда террористик ташкилотлар ғояларини тарғиб-ташвиқ қилишга қаратилган веб-сайтларнинг сони бир неча баробарга ошган. Хусусан, 10 йил аввал бундай сайтлар сони 20 та бўлган бўлса, бугунги кунда дунёда террористлар фойдаланадиган 7000 дан ортиқ интернет сайтлари мавжуд бўлиб, уларга хизмат кўрсатувчи порталлар сони ортиб бормоқда.

Интернет қуйидагилар билан террористлар учун қулай ҳисобланади:

  • Интернетга киришнинг осонлиги;
  • Фойдаланувчилар сонининг кўплиги;
  • Алоқанинг анонимлиги;
  • Ташқаридан бошқариш ва таҳрир қилиш чеклангани;
  • Ахборотлар қисқа муддатда кенг маконда тез тарқалиши;
  • Фаолият сарф-харажатларининг бир неча баробар камлиги.

Террористлар интернетдан қуйидаги мақсадларда фойдаланилар:

  • Тарғибот ва ташвиқот мақсадида маълумот тарқатиш;
  • Янги аъзоларни ёллаш (вербовка);
  • Аъзолик ва хайрия бадалларини йиғиш ҳамда улардан фойдаланиш;
  • Тармоқ ва шаҳобчалар ташкил этиш;
  • Террористларни ўқитиш, кўрсатмалар бериш;
  • Разведка ва маълумот қидириш;
  • Янги террористик ҳаракатларни режалаштириш ва бошқариш.

Демак, жаҳолатга қарши маърифатнинг моҳияти ёт ғоя ва ёв ғоялардан четда туриш ва бошқаларни ҳам улардан қайтаришдир. Талаба ёшлар онгига ҳар хил оқимларга қарши нафрат руҳини уйғотиш, тушунтириш, тарғибот ишларини олиб бориш давр талабидир.

4-сонли ТТЖ тарбиячи педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти

Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов