ТИҚХММИ Қарши филиали “Ўзбекистон «Адолат» социал- демократик партияси билан ҳамкорликда тарғибот тадбирини ўтказди

Жорий йилнинг 21 январь куни ТИҚХММИ Қарши филиали “Ўзбекистон «Адолат» социал- демократик партияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлиси Мурожаатномасида белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, профессор-ўқитувчилар ва талабалар иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирга ҳамкор ташкилотлардан Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши раҳбари Руиддин Раупов, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қашқадарё вилоят “Аёллар қаноти” кенгаш раиси Зайниддинова Азима, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Қашқадарё вилоят “Аёллар қаноти” кенгаш раиси Ш.И.Худойқуловалар ташриф буюришди. Тадбирда иштирок этган мутахасислар талабалар томонидан берилган саволларга тўлақонли жавоб бердилар.