Аҳоли бандлиги, иш кучи ва ишсизлик
Соат сайин ривожланиб бораётган замонамизда аҳоли бандлиги, банд бўлмаган аҳолини ишлаб чиқариш фаолиятига жалб қилиш муҳим масаладир. Ушбу масалага доир мавзу юзасидан институтимизнинг “Иқтисодий назария асослари” кафедраси катта ўқитувчиси Рустамова Дилбар Рустамовна бугун 11 апрел 2018 йил соат 11:30 да талабаларга “Ялпи иш кучи, бандлик ва ишсизлик” мавзусида Очиқ маъруза машғулотини тақдим этди. Маърузада Тошкент ИНҲА Университети Ўқув-бўлими ходимаси Рустамова Умида Зикриллаевна, Иқтисодий назария кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда институт Ўқув-методика бошқармаси методисти Тошева Мафтуна Рустамовналар иштирок этишди.
Ўқитувчи маърузани бошлар экан, талабаларга Ўзбекистон Президенти 2017—2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракат стратегияси ҳақидаги фармонни IV Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида айтиб ўтди:
Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш:
- янги иш ўринлари яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий ўқув муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори инфратузилмасининг мутаносиб ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш;
- меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга учун шароитлар яратиш, ишчи кучи сифатини юксалтириш, ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини кенгайтириш.
Шундан сўнг ўқитувчи ишсизлик ва бандликка оид талабалар фикрини тинглаб, фанга доир янги маълумотларни талабаларга айтиб ўтиди.
Бугунги очиқ маъруза мавзуси нафақат бугунги дарс балки бугунги замона мавзуси бўлиб қолаётганини талабалар тушиниб олишди.
Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошева ахбороти