Аждодлар хотираси мангу барҳаёт
Инсон хотираси азиз ва муқаддаслигини унинг эзгу ишларига, ватан ва халқ учун етказган манфаатлари билан боғлиқ ҳолда ҳис этиш ўринлидир. Юрт тинчлиги ва осойишталиги ҳамда тараққиётига масъул бўлган Ислом Каримовнинг номини абадийлаштириш борасида ҳаракатлар эътиборга моликдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 27 ноябрдаги ПҚ-3404-сонли Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисидаги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини меҳанизациялаш муҳандислари институтининг “Гидромелиорация” факультети 1-босқич талабалари жорий йилнинг 30 январь куни “Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуада Биринчи Президентимиз шарафига қад кўтарган ҳайкал пойига гул қўйишиб таъзим бажо келтиришди.
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг она Ватан мустақиллиги, эл-юрт равнақи йўлидаги улкан тарихий хизматлари акс этган кўргазма талаба-ёшлар қалбида ватанга муҳаббат ҳиссини яна бир бор жўш уришига замин яратди десак, муболаға бўлмайди.
“Гидромелиорация” факультети маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари Х.Туйчиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов