Академик Мирзиёд Мирсаидовнинг навбатдаги учрашуви Наманган вилоятининг мактабларида ёшлар билан

14 январь 2018 йилдан 16 январь 2018 йилгача Мирзиёд Мирсаидов Наманган вилоятининг мактабларида ва институтларида ёшлар билан Президентимизнинг ёшларга бўлган эътиборини тушунтириб, келажакда уларни илм фаннинг янги босқичлари ва янги технологияларини ўзлаштиришга жалб қилиш бўйича суҳбатлар ўтказди. Ўқувчиларга келажакда давлатимиз равнақи учун  фаол хизмат қиладиган етук олим бўлиб етишиши учун ўқувчилар  ўқитилаётган фанларни чуқур ўзлаштириши, тинимсиз меҳнат қилиши ва ҳар доим олдинга интилиш кераклиги ҳақида гапирилди.

Биринчи учрашув 15 январь 2018 йилда соат 10-00 да Наманган вилоятининг Норин туманидаги 44-мактабда иқтидорли мактаб ўқувчилари ва фаол ўқитувчилар билан ўтказилди.

Бу учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари П.Ж.Маткаримов, Норин туман ҳокими муовини С.Сидиқов, 44-мактаб директори З.Хайдарова энг фаол ўқитувчилар билан бирга 30 га яқин иқтидорли ўқувчилар қатнашдилар.

 

Бу учрашувдаги энг таъсуротли нарса ёшларимизнинг кўзларининг ёниб турганлиги бўлиб, келажакда ёшларимиз ўз имкониятларини намоён қилиш учун уларга  муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан тўла имкониятлар яратаётганлигига тўла ишонч ҳосил қилаётганлиги кўриниб турар эди.

Бу учрашувда ўқувчилар ва ўқитувчилар томонидан кўп саволлар берилди ва улар ўз саволларига тўла жавоблар олишди.

Энг фаол ўқувчилар учун М.Мирсаидов томонидан олиб борилган китоб совғалари (Ўзбекистон ёзувчи ва шоирларининг роман ва шеърий тўпламлари)  бу мактабда шунчалик талантли ёшларнинг кўплигидан, бу китобларни ҳамма ўқиб чиқиш имкониятига эга бўлиши учун, ўқувчиларнинг рухсати билан совғаларни мактаб диекторига библиотекага қўйиш учун топширди.

Учрашув давомида Наманган ТВнинг «Диёр-24»ва «Ўзбекистон-24» мухбири Д.К.Мамадиёрова бошчилигидаги гуруҳ, бу учрашувни  Наманган вилоят телевиденияси ва «Ўзбекистон-24» дастурларида кўрсатиш учун доимий равишда тасвирга олишди.

Иккинчи учрашувни Уйчи туманидаги 11-мактабда ўтказди. Бу учрашувда вилоят ҳокимининг биринчи муовини П.Ж.Маткаримов, Уйчи туман ҳокими А.Турдиев, туман ҳокими муовини А.Рахматов, Туман халқ таълими мудири  Х.Махмудов,  мактаб директори А.Муйдинов ва кўпгина мактаб ўқитувчилари қатнашишди.

Учрашувда М.Мирсаидов Президентимизнинг ёшларга бўлган эътиборларини тушунтириб, келажакда ёшларимиз илм фаннинг янги босқичларини ва янги технологияларни ўзлаштиришда фаол қатнашиши кераклиги ҳақида гапирди. Буни амалга ошириш  учун ёшларимиз тинмасдан меҳнат қилиб, яхши ўқишлари  ва ҳар томонлама етук бўлиш учун эса кўп китобларни ўқишга ҳаракат қилишлари керак деб таъкидлади. 

Академик Мирзиёд Мирсаидов учинчи учрашувни 2018 йил 16 январда Наманган вилоятининг Чуст туманидаги 23-мактабда ўтказди. Ушбу учрашувда Наманган инженер-қурилиш институтининг проректори  С.Умархонов, шу институт профессори Ш. Юлдошев, туман халқ таълими бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Д.Д.Аралов, 23-мактаб директори Ж.Рустамов, кўпгина мактаб ўқитувчилари ва мактабнинг иқтидорли ўқувчилари қатнашишди.

Улар Президентимизнинг ёшларга бўлган эътиборини, уларга билидирилаётган катта ишончини, келажакда ёшларимиз  илм фаннинг янги босқичларини  ва янги технологияларни ўзлаштириши кераклиги ҳақида қизғин  суҳбатлар ўтказди. Ўқувчиларга келажакда давлатимиз равнақи учун  фаол хизмат қиладиган етук олим бўлиб етишиши учун улар ўзлари   ўқитилаётган фанларни чуқур ўзлаштириши, тинимсиз меҳнат қилиши ва ҳар доим олдинга интилиш кераклиги ҳақида гапирилди.

Ўқувчилар томонидан берилган саволларга М.Мирсаидов тўлиқ жавоб беришга ҳаракат қилди.

Ўқувчилар келажакда давлатимиз учун етук Олий маълумотли кадрлар бўлиб етишишга ваъда беришди, уларнинг кўпчилиги Шарқшунослик ва ҳарбий йўналишлар бўйича ўқишни давом эттиришни ва келажакда давлатимизга содиқ хизмат қилиш фикрларини билдиришди.

Бу мактабда ҳам талантли ёшлар кўп экан, шу мактаб ўқувчиси (Махмудова Хуснида)  бизга ўзи ёзган ва чоп қилган 2 та шеърий китобини совға қилди.

Ёшларимизнинг барчаси Президентимиз орзу қилгандек етук йигит ва қизлар бўлиб етишишга ваъда беришди.

М.Мирсаидов  мактаб  библиотекасига  Ўзбекистон ёзувчи ва шоирларининг китобларини  совға қилди.

М.Мирсаидов Наманган вилоят телевидениясига берган интервьюда Наманган вилояти аҳолисининг Президентимиз томонидан қилинаётган ишларидан мағрурланиб, келажакда тинчлик ва барқарорлик, яхши ҳаёт бўлишига ва Ўзбекистоннинг юксалишига ишонч ҳосил қилиб меҳнат қилаётганлигининг гувоҳи бўлганлигини айтиб ўтди. Айникса Наманган ёшлари академикларни бу ерга келганлигини  ва ўқувчилар билан очиқ мулоқот килганлигини  кўтаринки руҳда қабул қилишиб, мағрурланиб кетишди.

Ўқув-методика бошқармаси Д.Ходжаев