Альтернатив энергия манбалри истиқболлари

Институтимизнинг «Электротехника ва мехатроника» кафедрасида фан-таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясига катта эътибор қаратилмоқда. Шу сабабли «Электро энергетика» таълим  йўналиши ва мамлакатимизнинг электро энергетика тизимларида  фаолият олиб бораётган инженерлар ва мутахасислар билан доимий учрашувлар  ўтказиш одатга айланган. Бундай навбатдаги  2017 йил 16 февраль куни В-404 хонада бўлиб ўтди. Унда Ўзбекгидроэнерго АЖ га тегишли  «Эрташсой» кичик ГЭС унитар корхонаси директори Холбоев Камол Эрматович билан «Альтернатив энергия манбалари истиқболлари» мавзусида қизиқарли суҳбат бўлиб ўтди ва талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олишди.