Ақлий ўйин
Интеллектуал салоҳиятга эга бўлган авлод ватан равнақига хизмат қилиши муқаррардир. Шунинг учун ҳам уларнинг интеллектуал салоҳияти муҳим муаммолардандир. Бу йўлда тимисиз изланиш ва турли усулларни истифода этиш мақсадга мувофиқдир.
2018 - йил 6 - апрел куни Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти 4-сонли талабалар турар жойи тарбиячи-педагоги Жавлонбек Қутлимуротов 8-қават талабаларида 9 апрел соҳибқирон Амир Темур таваллуди куни муносабати билан “Заковат” интелектуал ўйини ўтказди. Савол ва жавоблар ана шундай мазмунда бўлди.
Миллий давлатчиликнинг тикланиши халқимиз тақдирида мислсиз аҳамият касб этди. Ўзлигини англашга бел боғлаган ҳар бир халқ ва миллат аввало, буюк аждодлари, сиёсий, ҳарбий арбоблари ва улуғ алломаларининг мамлакат, қолаверса, жаҳон тарихида тутган ўрни, хизматларини эъзозлашни ўрнига қўяди, бошқаларга ҳам уни эътироф этади.
Биз тутган бу йўл буюк соҳибқирон Амир Темур, Аҳмад Яссавий, Мирзо Улуғбек, Исо ат-Термизий, Имом ал-Бухорий, Аҳмад Фарғоний, Нажмиддин Кубро ва бошқа алломаларимизнинг таваллуд топган саналарини нишонлашда ўз исботини топди. Улардан бири Буюк давлат арбоби, саркарда, соҳибқирон улуғ бобомиз Амир Темур кўҳна шаҳар Шаҳрисабзга қарашли Ҳожа Илғор қишлоғида 1336 - йил 9 - апрел куни туғилган. Отаси Тарағай Баҳодир Марказий Осиёнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида катта нуфузга эга бўлган барлос қавмидан чиққан ўртаҳол беклардан бўлиб, Чиғатой хонларидан Қозонхон (1338-13460) лашкарида хизмат қиларди.
Онаси Такина бегим ҳам наслу насаб жиҳатдан аслзодалар жумласидан эди. Амир Темурнинг ёшлиги ҳақида маълумотлар кам учраса-да, айрим манбаларга қараганда, у ёшлигида хат-савод чиқариб, ўз даврининг тиббиёт, риёзиёт, фалакиёт, меъморчилик ва тарих илмларини ўрганган.
4 - ТТЖ тарбиячи-педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти,
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.