АРМ томонидан ташкил этилган Адабиётларнинг очиқ намойиши кўргазмаси
2018 йилнинг 24-30 апрель кунлари ТИҚХММИ АРМи томонидан Адабиётларнинг очиқ намойиши кўргазмасини ўтказилмоқда.
Кўргазмани Илмий-услубий ахборот-маълумот (даврий нашрлар) бўлими ташкил этган. Кўргазмага Ректорат аъзолари, барча кафедраларнинг профессор-ўқитувчилари, талабалар ва институт ходимлари таклиф этилган. Экспозициялар залида барча тур ва шаклдаги адабиётлар намойиш этилган: Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг асарлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг расмий материаллар тўпламлари, илмий, маълумот, рус ва ўзбек тилидаги бадиий ва хорижий адабиёт ҳамда Россияда чоп этилган нашрлар. Барча фан соҳалари бўйича жами 200 тадан зиёд китоблар намойиш этилган. Кўргазмага келганларда қуйидаги вақтли матбуот нашрлари қизиқиш уйғотди: олий таълим бўйича “Высшее образование сегодня”, «Alma mater», «Аграрная наука» каби журналлар, республикамизда чоп этиладиган журналлардан эса: “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги”, «Ta`lim, fan va innovatsiya», «Agro biznes inform», «Экономическое обозрение» ва бошқ. Ушбу кўргазмани шакли янги техник қулайликлар яратилиши туфайли ўзгача тус олди.
Кўргазмага ташриф буюрганлар нафақат тақдим этилган адабиётлар билан танишиш имкониятига эга, балки улар электрон дастур орқали керакли адабиётларнинг неча нусхада ва қаерда сақланиши ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишлари учун имкониятлар мавжуддир. ТИҚХММИ профессор-ўқитувчилари томонидан охирги йилларда яратилган илмий ишлар ҳам тақдим этилган. Кўргазмада, нафақат қизиқтираётган нашрларини кўздан кечириш мумкин, балки кейинчалик узоқ муддатга керакли адабиётни олиб, фойдаланиш учун буюртма бериш мумкин. Кун мобайнида, ҳар бир ташриф буюрувчи танлаб олган китоби билан танишиб чиқиши мумкин. ТИҚХММИ ректори томонидан хадя қилинган Россияда чоп этилган адабиётлар катта қизиқиш уйғотди. Кўргазма ташкилотчилари профессор-ўқитувчилар билан суҳбатлар олиб бориб, берилган саволларга жавоб, маслаҳатлар бериб, тадбирни унданам файзли бўлишига катта ҳисса қўшмоқдалар. Кўргазмага ташриф буюрганлар нашрларни кўздан кечириб, керакли материаллардан нусха кўчириб олишлари мумкин. Кўргазма ўз ишини давом эттирмоқда. Бугунги кунда 200 тадан зиёд одам кўргазмага ташриф буюрди.
Барчани Адабиётларнинг очиқ намойиши кўргазмасига ташриф буюриб, намойиш этилган нашрларнинг долзарблигини ҳис этишлари учун таклиф қиламиз.
Сизнинг фаолиятингиз ривожи, сиз эга бўлган маълумотлар даражасига боғлиқдир.
Ахборот-ресурс маркази директори в.б. Ш.Э.Тиллашайхова