Онлайн тарзда аттестация ўтказилди

Таълим жараёнининг масофавий йўсинда интернет тармоқлари орқали ташкил этилиши ҳам катта тажриба ва малакани талаб этади. Ана шу процессни чуқур ўзлаштирган таълим тизими ходимлари, профессор ўқитувчилар ўз мақсадлари йўлида унумли ва ўринли фойдаланаётганлари ибратлидир. Бу ҳаракат бугуннинг талаби, замон тақозосидир. Билим ва кўникманинг уйғунлиги малакага йўл очар экан, бу эса коммуникатив компетенциянинг имкониятларини кенгайтиради.

Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги  Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ марказида  2020 йил март ойида “Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш” йўналиши бўйича ташкил этилган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчиларининг якуний аттестация жараёнлари онлайн шаклда ташкил этилиб  7 май куни онлайн аттестация жараёнлари бўлиб ўтди.

Жавлонбек Қутлимуротов  ПКҚТ ва УМО  тармоқ маркази бўлим бошлиғи   маълумоти

ТИҚХММИ матбуот хизмати