Балли, қизлар

2018 йил 6 март куни 4-сонли талабалар турар жойида 2 - босқич талабаси Мадина Юсупалиева, 3 - босқич талабаси Сурайё Саидумаровалар ташаббуси  билан 8 март - халқаро хотин қизлар байрами муносабати билан  “Балли, қизлар” кўрик танлови ўтказилди.

4-сонли талабалар турар жойи мудираси Дилфуза Аминова, тарбиячи- педагог Жавлонбек Қутлимуротов, “Тупроқшунослик ва деҳқончилик” кафедраси ўқитувчи ходими Вафабой Шеримбетовлар қатнашди.

Талаба қизлар шеърлар айтишди, саҳна кўринишлари намойиш этилиб, қўшиқлар айтилди. Шу аснода саҳна кўринишлари билан барча қизларнинг кайфияти кўтарилди. Фаол иштирок этган талаба қизларимизга институт ректори номидан фахрий ёрлиқлар топширилди.

Оламни мунаввар айлаган зот бу Она. Она сўзи уч ҳарфдан иборат бўлиб, таъбир жоиз бўлса шундай дейиш мумкин. “О”- орият, “Н”- Нафосат, “А” - Андиша деган маъноларни билдиради. Она гўзаллик, донолик тимсолидир.

Оналар ҳақидаги ривоятлар, ҳикоялар неча асирлар оша ана шу улуғ сиймоларнинг яхлит рамзи сифатида сақланиб келмоқда. Она - буюк зот. Она ўзида нафосат латофат, садоқатни акс эттирувчи зот. Дунёга келтириб, то мукаммал бўлгунимизча роҳат фароғатдан кечади.

Оналар ҳаққини тириклигида адо этиш керак зеро ўлганида қабртош қўйдиришдан не ҳожат.

Баъзи фарзандлар оналарига тик қараб ҳаттоки, қўл кўтаришгача борадилар. Онанинг қарзидан ҳеч вақт қутула олмаймиз. Шу орада бир ривоят келтирамиз.

Бир йигит онасини опичлаб Макка-ю Мадинага олиб борибди:
- Эй оллоҳ, мен энди онамнинг қарзидан қутулдимми?
- Сен онанг бир кеча бедор бўлиб бир марта берган оқ сути ҳаққидан энди қутулдинг,–дея оллоҳдан нидо келибди. Ҳа буюк зот она қадрини она бўлганда биласан деганлари рост.

Сенга азиз меҳрибон, оқ сут берган онадир.

Ётсанг, турсанг соябон, парвонанг шу онажон.

Яхши ёмон кунингда, Пешонадан суювчи

Ҳолинг кўриб, болам деб, ҳам қувониб куювчи.

Шу онадир унутма, таъзимда бўл эг бошинг,

Бир кун қўлдан кетганда, бефойда тўккан ёшинг.

Онажон қарздорман, бугун қошингда,

Сенга илиқ сўзлар бахш этгум келар,

Энг нафис гулларни тўкиб бошингдан

Меҳринг юрагимда нақш этгум келар.

                                                                         Қайларда бўлмайин, узоқ яқинда

                                                                        Хаёлларинг ила нафас оламан,

                                                                   Муштипарим, сенсиз нур йўқдир.

                                                                 Сиздан узоқлашсам, дилдан ёнаман.

 

 

4 –ТТЖ тарбиячи педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов