Биринчи Президент ҳақида тўрт китоб
“Ибратли, ижодкор инсонлар” рукнидаги меҳмонимиз иқтидорли, истеъдодли журналист ва ёзувчи Акбар Мирзо. Акбар Мирзо Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳақида тўртта роман ёзган ёзувчи ҳисобланади.
Даставвал, ушбу тадбирнинг доимий модератори узтоз Раҳимбой Жуманиёзов Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 80 йиллик юбилейига бағишланган “Мустақиллик меъмори” хотира тадбирини очиб бердилар. Шундан сўнг “Иқтидор” видео студияси томонидан тайёрланган “Алвидо!” деб номланган видео-марсия давра аҳлига намойиш этилди.
Модератор тадбирнинг меҳмони ёзувчи Акбар Мирзони давра аҳлига таништириб, улар ҳақда қисқача маълумот бериб ўтди. Ниҳоят ёзувчи Акбар Мирзога сўз берилди.
Акбар Мирзо сўзга чиқиб шуларни таъкидлаб ўтди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳақида мен йиллар давомида ёзувчилардан асарлар кутдим қани қай бирлари ёзар экан деб. Биласизлар ҳурматли устозлар ва талабалар Мустақилликнинг меъмори Ислом Каримов 27-йиллик давлат раҳбарлиги даврида Ўзбекистон учун осон кечган эмас. Уларнинг босиб ўтган йўллари ниҳоятда қийинчиликда кечган, шунга қарамай, барча машаққатларни сабот билан енгиб ўтганлар.
Мисол қилиб олайлик. 1991 йил Наманган воқеалари, 1999йил 16 феврал Тошкентда бўлган қўпорувчилик ҳаракати, 2000 йил Сурхондарё вилоятининг тоғларида бўлга террористик ҳаракат, 2005 йил Андижон воқеалари ва ҳоказо. Шу воқеаларни бадиий ҳолатга келтириб тўрта романни юзага келтирдим. Булар “Аёзи чўзилган баҳор”, “Ажал билан юзма юз”, “Суиқасд” ва “Сўнги нидо”дир.
Тадбирнинг сўнгида ўқитувчи ва талабалар билан савол-жавоб бўлиб ўтди.
“Гуманитар фанлар” кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов