ТИҚХММИда таҳсил олган олимлар, фан докторлари, профессорлар, таниқли битирувчилар ва бошқалар

 

Зухра Карабаевна Исмаилова

Зухра Карабаевна Исмаилова 1961 - йил 20-апрелда Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида ишчи оиласида туғилган.Миллати –ўзбек. Олий маълумотли, 1984 йил Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институтини тугатган. Инженер-педагог мутахассислигига эга. Педагогика фанлари доктори, профессор.

Меҳнат фаолиятини 1985 - йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари  институтида бошлаб, “Педагогика ва ўқитиш методикаси”кафедрасида лаборант, ассистент, катта ўқитувчи, доцент, профессор, кафедра мудири, Академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари бўйича проректор лавозимларида ишлади.

Зухра Карабаевна Исмаилова 2000 йил 13.00.08-“Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси”ихтисослиги бўйича “Техника олий таълим муассасаларида талабаларнинг касбий малакаларини шакллантириш”мавзусида номзодлик, 2007 йил 13.00.06- “Тарбия назарияси ва методикаси” ихтисослиги бўйича “Маънавий - аҳлоқий тарбиянинг назарий ва  экспериментал методик асослари: (Миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар асосида асосида)” мавзусида докторлик диссертацияларини ҳимоя қилган.

Зухра Карабаевна Исмаилованинг педагогик ва раҳбарлик фаолияти даврларида кафедра ва академик лицей ва касб-ҳунар коллежларини ривожлантириш, ўқув-тарбия жараёнини такомиллаштириш, дарс сифати самарадорлигини ошириш, битирувчилар бандлигини таъминлаш, ўқув-услубий ва моддий техник таъминотиларини бойитишда  ўз маслаҳатлари билан катта хисса қўшиб келган. Унинг раҳбарлигида ҳозирда 5 нафар фалсафа доктори Phd, 1нафар DSc фан доктори илмий тадқиқот ишларини ҳимоя қилган.

Зухра Карабаевна Исмаилова фаолияти жараёнида бир қанча илмий нашрлар, жумладан 3 та дарслик, 7 та ўқув қўлланма, 3 та монография, 50 га яқин услубий ишларнма ва рисолалар, 200 га яқин илмий мақола ва тезислар, шундан 20 дан ортиқ хорижий илмий журналларда чоп этилган ишлари мавжуд бўлиб, ҳозирда Республика олий ва ўрта махсус таълим муассасаларининг ўқув-тарбия жараёнида фойдалиниб келинмоқда.

Зухра Карабаевна Исмаилова нафақат таълим – трбия ва педагоглик фаолияти билан шуғулланиш билан бирга ўз малакасини USCHOOL “Building People to Bild Nations” программаси, Касб-ҳунар таълими тизимини инновацион ривожлантириш, педагог кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институти (КҲТИРПКМОваҚТИ) да модераторлик, Касбий кўникмаларни шакллантириш мавзусида Германиянинг ГТЦ программаси, Бош илмий методик Марказида “Таълимда менежмент” йўналиши бўйича доимий малакасини ошириб келган.

Зухра Карабаевна Исмаилова раҳбарлигида кафедра қошида ёш ўқитувчилар ва касб-ҳунар коллежлари муҳандис педагоглар учун “Педагогик маҳорат мактаби” курси , Илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва малакали кадрлар тайёрлаш, кафедра салоҳиятини ошириб бориш мақсадида  13.00.05-Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси ихтисослиги бўйича семинар ташкил этилган бўлиб, унда кафедрада ва институтда илмий иш олиб бораётган доктарантлар, илмий изланувчиланинг ишлари муҳокамадан ўтказилиб хулосалар  берилади.

Зухра Карабаевна Исмаилова ҳозирда КҲТИРПКМОваҚТИ ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc. 27.06.2017. Ped.48.01 Рақамли Илмий Кенгаш аъзоси ва Илмий семинар раиси сифатида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.  

З.К.Исмаилова оилали, 3 нафар фарзанди: икки қиз ва бир ўзил, 6 нафар набираси бор. Турмуш ўртоғи Т.Н.Исмоилов-мутахассислиги бўйича инженер-механик.

Зухра Карабаевна Исмаилова институт ва бошқа жамоат ташкилотлар фаолиятидаги кўп йиллик педагоглик фаолияти, жамоатдаги меҳнатлари учун бир неча бор ОЎМТВ, шаҳар, туман хокимияти, Ўзбекистон ҳотин-қизлар қўмитаси томонидан фахрий ёрлиқлар совриндори бўлган ва шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллиги ва 25 йилиги муносабати билан Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан КЎКРАК НИШОНИ билан  тақдирланган.​​

Жусипбек Сидикбекович Казбеков

Жусипбек Казбеков 1973 йил 15 апрелда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида таваллуд топган. Маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини ҳамда 2011 йилда Колорадо штати университетини (магистратура, АҚШ) тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги муҳандис-гидротехник, сув ресурсларини бошқариш.

Жусипбек Казбеков ўз меҳнат фаолияти давомида:

1995-1998 йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш” кафедраси изланувчи-тадқиқотчиси, катта лаборанти;

1997-1997 йилда Исроилнинг Ал-Қудс университети “Ер ости сувларини бошқариш” мавзусидаги халқаро курси тингловчиси;

2001-2004 йилларда Тошкент ирригация ва мелиорация институтида “Гидравлика” кафедраси аспиранти, Гидроинформатика ва сув ресурслари ўқув маркази директори;

2004-2006 йилларда Тошкент ирригация мелиорация институтида Сув ресурслари ахборот таҳлил хизмати директори ва “Гидравлика” кафедраси ўқитувчиси;

2006-2015 йилларда Ўзбекистондаги Қурғоқчилик ҳудудларда қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари халқаро марказида (ИКАРДА) Ўрта Осиё ва Кавказ Орти давлатлари бўйича минтақавий ваколатхонаси катта илмий ходими лавозимларида иш олиб борган.

2015 йилдан ушбу кунгача Марказий Осиё минтақавий экологик маркази халқаро нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги филиали сув дастурлари бўйича координатори лавозимида фаолият юритиб келди.

2018 йил 26 ноябр куни Жусипбек Сидикбекович Казбеков Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Экология ва Оролбўйи ҳудудларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.​

Дильшод Райимович Базаров

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида туғилди. 1968-1978 йилларда А.Дониш номидаги 79 (5)-сон  ўрта мактабда, 1979-1984 йилларда ТИҚХМИИ “Дарёлар иншоотлари ва гидроэлектростанциялар қурилиши” ихтисослиги бўйича имтиёзли диплом билан тугатди. 1984-1987 йилларда Ўрта Осиё Ирригация илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси инженери, кичик илмий ходими, 1987-1999 йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институтида ассистент, доцент, бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган. 1999-2018 йилларда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институти иқтисодиёт ва тадбиркорлик бўйича проректори лавозимида ишлаган. Хозирги кунда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш мухандислари институти “Гидравлика ва гидроинформатика” кафедраси профессори.

1991 йилда «Дарё ўзанларидаги гидравлик ва лойқа режимларини ўзгаришига тўғонсиз иншоотларнинг таъсирини кузатиш» мавзусида номзодлик ва 2000 йилда «Тез ювилувчан дарё ўзанларида деформация жараёнларини соний хисоблаш усулларини такомиллаштиришни илмий асослаш» мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган. Унга 2000 йилда доцент ва 2015 йилда профессор илмий унвонлари берилган.

Д.Базаров “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” республика танловининг “Мутахассислик бўйича энг яхши педагог” номинацияси ғолиби, “Гидравлика”, “Ўзанлардаги жараёнлар” ўрганишга бағишланган 2 та дарслик, 5 та ўқув қўлланмаси, 1 та электрон дарслик, 1 та монография, 100 дан ортиқ  илмий мақолалар ва 10 дан ортиқ услубий қўлланмалар эълон қилган. Д.Базаров раҳбарлигида 2 нафар фан номзоди, 1 нафар фалсафа доктори, 1 нафар магистр тайёрланган. Унинг шогирдларидан 1 нафари Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси танловида ғолиб бўлишга эришган.

Айни вақтда Д.Базаров “Қозоғистон-Немис Университетида “Сув ресурсларидан интеграллашган тарзда фойдаланиш” халқаро магистратурасида маҳорат дарслари олиб бормоқда, Россия Федерациясининг етакчи турдош Олий ўқув юртлари билан малакали илмий кадрларни тайёрлаш,  уларнинг малакасини ошириш, ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш, тармоқли таълим  дастурининг ташкил қилинишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган иқтидорли олим. Амударёнинг юқори оқимининг бошқарилиш шароитида сув ресурсларининг самарадорлигини ошириш  ва Ҳайдаркўлни оқувчи кўлга айлантириш бўйича илмий асосланган концепцияларнинг муаллифи ҳисобланади.

Д.Базаров 2018 йил 1 декабрдан “Сув энергияси ва насос станцияларидан файдаланиш” кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.​

Хасанов Бахриддин Баратович

Б.Б.Ҳасанов 1983 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтини имтиёзли диплом билан тугатиб,  муҳандис-гидротехник мутахассислигини олган ва институт аспирантурасининг кундузги бўлимига ўқишга кирган. У,  “Виброударно-перистальтический способ формования труб для водохозяйственного строительства с модификацией свойств бетонной смеси и бетона” номли номзодлик диссертациясини 1988 йилда, “Свойства и технология особовысокопрочного бетона неармированных осесимметричных изделий” номли докторлик диссертациясини 1996 йилда Украинанинг Приднепровк қурилиш ва архитектура давлат академиясида муваффақиятли ҳимоя қилган, 2001 йилдан профессор илмий унвонига эга.  Умумий меҳнат фаолияти 47 йил, илмий-педагогик фаолияти  39 йил.

Б.Б.Ҳасанов 1986-1988 йилларда институтнинг “Қишлоқ хўжалиги мелиорацияси” кафедрасида ассистент, катта ўқитувчи, 1988-1992 йилларда “Гидромелиорация” факультети декани ўринбосари, 1992-1999 йилларда “Қурилиш механикаси” кафедраси доценти, профессори, 1999-2004 йилларда “Қишлоқ ва сўв хўжалиги ишларини ташкил қилиш ва технологияси” кафедраси мудири ва ўриндошлик асосида институт Илмий Кенгашининг илмий котиби, 2004-2012 йилларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссиясида “Техника фанлари бўйича Эксперт Кенгаши” нинг илмий котиби лавозимларида ишлаган. 2012 йилдан факультет декани лавозимида ўқув, ўқув-услубий, маънавий-маърифий ва илмий  ишларга раҳбарлик қилиш билан бир вақтда ректорат, институт Илмий Кенгаши,  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш ҳамда Тошкент архитектура-қурилиш институти,Тошкент темир йўл муҳандислари институти, Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти, Наманган муҳандислик-қурилиш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.27.06.2017.Т.11.01 рақамли Илмий Кенгаш аъзоси сифатида фаолият юритмоқда. 

 Б.Б.Ҳасанов  1 потент ва 1 авторлик гувоҳномаси, 70 га яқин илмий ва услубий ишлар муаллифи. Унинг раҳбарлигида 1 фан номзоди ва 10 дан ортиқ магистрлар тайёрланган,1 мустақил тадқиқотчига илмий раҳбарлик қилмоқда. 

Б.Б.Ҳасанов сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий соҳалардаги билимларини доимий равишда оширмоқда ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги учун юқори малакали қадрлар тайёрлашда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшмоқда.

Б.Б.Ҳасанов маънавий етук, тўғри сўз, камтарин, ўзига, ходимларга ва  талабаларга нисбатан талабчан ҳамда меҳрибон ва ғамхўр раҳбар, доимий изланишдаги педагог-олим. Оилали, 3 фарзанднинг отаси ва 5 набиранинг меҳрибон бобоси. 

Б.Б.Ҳасанов 2001 йилда “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 10 йиллиги”  юбилей медали  ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.

Исақов Абдусаид Жалилович

1972-йили  Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида туғилган. 
1994-йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институтини тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги Инженер-электрик.
Илмий даражаси Техника фанлари доктори

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1989-1994 йй. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти талабаси
1994-1997 йй. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлариинститути қишлоқ хўжалигида электр энергиясини қўллаш кафедраси ўқитувчиси
1997-1999 йй. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти аспиранти
1999-2006 йй. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти қишлоқ хўжалигида электр энергиясини қўллаш кафедраси ассистенти,  бўлим бошлиғи, декан ўринбосари
2006-2009 йй. - Тошкент ирригация ва мелиорация институти докторанти
2009-2010 йй. - Тошкент ирригация ва мелиорация институти доценти
2010-2011 йй. - Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг электротехника ва электр
 юритма кафедраси мудири
2011-2017 йй. - Тошкент ирригация ва мелиорация институти қошидаги Юнусобод академик  лицейи директори
2017-2018 йй. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти АЛваКХК билан ишлаш бўйича проректори
2018- ҳ.в. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети декани

Муратов Хаким Махмудович

1960- йили Сирдарё вилояти, Сирдарё туманида туғилган.

1984-йили Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтини тамомлаган.

Маълумоти бўйича мутахассислигимуҳандис-электрик

Илмий даражаси Техника фанлари доктори

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1978-1979 йй.- Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани фермер хўжалиги аъзоси

1979-1984 йй.-Тошкент ирригация ва кишлок хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти талабаси

1984-1998 йй.-Тошкент ирригация ва кишлок хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти ассистенти, аспиранти, доценти, декани, докторанти

1998-2000 йй.- Тошкент ирригация ва кишлок хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти бўлим бошлиғи

2000-2002 йй.- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи

2002-2006 йй. - «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси бўлими бошлиғининг ўринбосари

2006-2012 йй.- «Ўзбекэнерго» давлат акциядорлик компанияси «ORGRES» ОАЖ электр маркази Бошлиғи

2013-2016йй. - ЎзР ФА Энергетика ва автоматика институти директори

2016 - ҳ.в.   -  “Узбекэнерго” АЖ «Илмий - техника маркази» директори

Хидиров Парда Назирович

1980- йили Сурхондарё вил., Термиз туманида туғилган.
2002 йилда бакалавр,2004 йилда Магистратурани  Тошкент Ирригация ва Мелиорация Институтием тамомлаган.
2011- йилда  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш Академиясини тамомлаган. 
Маълумоти бўйича мутахассислиги муҳандис-электрик.

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2005-2005 йй. - “Ўзбекэнерго” ДАК “ТошкентЭТ” ОАЖнинг “Энергосотиш” бўлимида 2 тоифали назоратчи электромонтёр
2007-2012 йй. -“Ўзбекэнерго” ДАК “Энергосотиш” филиалининг “Энергия режими ва истеъмолини таҳлил қилиш бўлими”да  муҳандис, 2-тоифали муҳандис, 1-тоифали 
муҳандис ва бошлиқ ўринбосари.
2012- 2014 йй. -«Ўзбекэнерго» ДАКнинг  Иқтисодиёт ва прогнозлаш бошқармасида бош иқтисодчи.
2017-2017  йй-«Ўзбекэнерго» АЖ  “Энергосотиш” филиали директори ўринбосари.
2017 й.- ҳ.в.- «Ўзбекэнерго» АЖнинг  Иқтисодиёт ва прогнозлаш бошқармасида бошлиғи

Эгамбердиев Дилшод Худойбердиевич

1983 йили Самарқанд вилоятида туғилган.

2007йил Тошкентирригациявамелиорация институти (кундузги)

Маълумоти бўйича мутахассислигимуҳандис-электрик

МЕҲНАТ  ФАОЛИЯТИ

2003-2009 йй. – Тошкентирригация вамелиорация институти талабаси

2008-2009 йй. –“Ўзбекэнерго” ДАК “Ўзэлектртармоқ” унитар корхонаси  “Марказий магистрал электр  тармоқлари” корхонаси электромонтёри

2009-2012йй. – “ORGRES”  акциядорлик жамияти электр цехи мухандиси 

2012-2013 йй. – “ORGRES” акциядорлик жамияти техника хавфсизлиги  ва мехнат мухофазаси мухандиси

2013 й.- ҳ.в. -“ORGRES” Акциядорлик жамиятининг Электр цехи бошлиғи 

               

 Пиримов Обид Жўраевич

1980 – йили Қашқадарё вилояти, Касби туманида туғилган.

2002-йилиТошкент Ирригация Қишлоқ хўжалигини Механизациялаш инженерлар институтини тамомлаган.

Маълумоти бўйича мутахассислигиҚишлоқ ва сув хўжалигини энергетикаси

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

1998-2002 йй.-Тошкент Ирригация Қишлоқ хўжалигини Механизациялаш инженерлар институтиталабаси

2003-2004 йй. -Тошкент Ирригация ва Қишлоқ хўжалигини Механизациялаш инженерлар институти Талабалар шаҳарчасида электрик, “Электротехниканинг назарий асослари “кафедраси катта лаборанти

2004-2004 йй. -Тошкент Ирригация Қишлоқ хўжалигини Механизациялаш инженерлар институти қошидаги “Талабалар шаҳарчаси”да электр мухандиси        

2004-2004 йй. – Хўжалик ҳисобидаги ўлчов асбоблари ва автоматикаси назорати бўйича махсус таъмирлаш, ишлаб чиқариш корхонасининг 2-даражали электромонтёри

2004-2010 йй. - “Тошкент иссиқлик электр станцияси” иссиқлик назорати ва автоматика цехининг электро-станцияларини ўлчов асбобларини ва автоматикасини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш бўйича 2-ҳамда 4-даражали электрчилангари

2010-2011 йй. - “Ўзбекэнерго” ДАК “Энергосотиш” филиали Энергия режими ва истеъмолини таҳлил  қилиш бўлими  2- тоифали мухандиси

2013-2014 йй. - “Ўзбекэнерго” ДАК “Энергосотиш” филиали Энергия режими ва истеъмолини таҳлил қилиш бўлими  етакчи мухандиси

2014-2015 йй. - “Ўзбекэнерго” АЖ “Энергосотиш” филиали Энергия режими ва истеъмолини таҳлил қилиш бўлими  бошлиқ ўринбосари

2015-2017 йй. - “Ўзбекэнерго” АЖ “Энергосотиш” филиали Энергия режими ва истеъмолини таҳлил қилиш бўлими  етакчи мухандиси

2017 й. ҳ.в. - “Ўзбекэнерго” АЖ “Энергосотиш” филиали Энергия режими ва истеъмолини таҳлил қилиш бўлими  бошлиғи

Эшонкулов Салим Латипович

1967- йили Самарқанд вилояти, Ургут туманида туғилган. 
1993-йилиТошкент ирригация ва кишлок хўжалигини механизациялаштириш институти, имтиёзли тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги Мухандис электрик

Мехнат фаолияти:
1984-1986 йй.- Ургут шойи тўқиш фабрикаси ишчиси 1986-1988 йй - Харбий армия хизмати 
1988-1993 йй - Тошкент ирригация ва к;ишлок; хужалигиии мехаиизациялаштириш института талабаси
1994    йй - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини мехаиизациялаштириш института асисстенти
1995    йй - Ургут туман агросаноатуюшмаси -диспетчери
2010    йй - “Самарқанд электртармоқлари” ОАЖ, Ургут ТЭТ устаси,Ургут ТЭТ бошлиғи, “Самарканд электртармоклари” ОАЖ, вилоят энерго сотиш бўлими инспектори, Дехконобод ТЭТ бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи, Самарқанд шахар юридик истеъмолчилар билан ишлаш бўлими бошлиғи, “Қарздор истъемолчиларни ўчириш хизмати бошлиғи.
2010-2012 йй - Ургут ТЭТ бошлиғи.
18.06.2012 йилдан “Тошкент электр тармоклари” ОАЖ ГРП АСКУЭ бўлими бошлиғи.
2014 й.-х.в -“Узэлектртармоқ” УК ни ЭЭУ ва ХБ бошлиғи

Анарбаев Анвар Изатуллаевич

1966 – йилиҚашқадарёвилояти, Қаршишаҳрида туғилган.
1988 – йили Тошкент иригация ва қишлоқ хўжалиги  механизациялаштириш инженерлари институтини тамомлаган.
Маълумоти бўйича мутахассислиги:Муҳандис-электрик
Илмий даражаси:техника фанлари номзоди

МЕҲНАТ   ФАОЛИЯТИ

1983-1988 йй. - Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институти талабаси
1988-1992 йй. - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  Энергетика ва автоматика институти муҳандиси
1992-1995 йй. - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  Энергетика ва автоматика институти  аспиранти
1996-1996 йй. - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  Энергетика ва автоматика институти кичикилмий ходими
1996-1996 йй. - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  Энергетика ва автоматика институтиилмий  ходими
1996-2002 йй. - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика ва автоматика институти бўлими мудири
2003-2005 йй. - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  Энергетика ва автоматика институти катта илмий ходими
2006-2011 йй. - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Энергетика ва автоматика институти грант раҳбари
2011 й. - 2016 й.  - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси  Энергетика ва автоматика институти етакчи илмий ходими   
2016 й. - ҳ.в.   -  “Узбекэнерго” АЖ«Илмий - техника маркази» лаборатория мудири