Битирувчилар ярмаркаси
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 9 декабр куни Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали йиғилишида келтирилган вазифалар ҳамда 2017 йил 22 декабрдаги “Тараққиётимизнинг янги босқичи бўлган 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига” бағишланган Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида баён этилган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш мақсадида, 2018 йил 6 апрель куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти битирувчиларининг интеллектуал салоҳиятларидан фойдаланган ҳолда, эгаллаган мутахассисларига мувофиқ ишга жойлаштириш ишларини таъминлаш учун ҳокимлик ва тегишли ташкилотлар ходимлари иштирокида “Битирувчи ярмаркаси” ўтказилди.
2017-2018 ўқув йилида институтни жами 1590 нафар битирувчи талабалар ташкил қилиб, шундан 1516 нафари бакалавриат таълим йўналиши талабалари 21 таълим йўналиши бўйича ва 74 нафар магистратура мутахассислиги бўйича 20 та мутахассислик бўйича талалабаларни ташкил қилади
Институтда ташкил қилинган “Битирувчилар ярмаркаси”да таълим йўналишлари ва мутахассисларига мос равишда “Иш берувчи” ташкилотларнинг 114 дан ортиқ кадрлар бўйича масъуллари ва етакчи мутахассислари қатнашдилар. Тадбирнинг эътиборли жиҳатини шундан иборатки, барча ташкилот ва корхоналар ҳудудлар кесимида ажратиб чиқилганлигидир. Бунда талабалар доимий яшаш жойларидаги корхона ва ташкилотларга мурожаат қилиб, ўқишни муваффақиятли тамомлаганларидан кейин, ўзларининг вилоятларига бориб, меҳнат фаолиятини юритиш имконияти яратилади.
Бундан ташқари талабалар ва “Иш берувчи” ташкилотлар ўртасида “Ёш мутахассисларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш тўғрисида”ги 3 томонлама шартномалар тузилди. Тузилган шартномалар умумий талабалар сонига нисбатан 98 % ни ташкил қилди.