“Бўлажак электрикларга электр пайвандлаш ускуналари” ҳақида маъруза
26 март 2018 йил 10.00 да институтимизнинг В ўқув биноси – 401 аудиториясида 3 курс талабаларига “Электротехнологиялар ва электр жиҳозларидан фойдаланиш” кафедраси доценти в.б. Холиқназаров Ўролбой Абдураҳмоновичнинг “Электр пайвандлаш ускуналари ва кавшарлар” мавзусида очиқ маъруза тақдим этди. Маърузада кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошевалар иштирок этдилар. Дарс аввалида ўқитувчи талабаларга Электр пайвандлаш трансформатори хақида умумий тушинча бериб ўтиб қуйидагиларни баён қилди: Қўлда электрик пайвандлаш учун ўзгармас токдан ҳам ўзгарувчан токдан ҳам фойдаланиш мумкин. Ўзгармас токда пайвандлашда электрод манбанинг “плюс”ига, буюм эса “минус”ига уланиши; Ўзгарувчан ток билан пайвандлашда эса пайвандланадиган буюм билан электроддан бир хил миқдорда иссиқлик ажралади. Ўзгарувчан ток билан пайвандлашда бўр билан суюқ шиша аралашмасидан иборат қатлам билан қопланган электродларгина ишлатилади. Бу ёй ёнишининг турғунлигини оширади, чунки ёй оралиғида ионизация кучаяди ва электрод суюқланганда ҳосил бўлган газдан ҳимоя қобиғи вужудга келади. Бу билан суюқ метал химояланади, ҳозирги вақтда СТЭ-24 ва СТЭ-34 типидаги пайвандлаш аппаратлари, айниқса кенг тарқалганлигини айтиб ўтди. Дарс қизиқарли ва жўшқин тарзда ўтди.
Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошева ахбороти