Болаларга беринг дунёни!
Бутун дунё бўйлаб, ҳар йилнинг 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади. Ушбу байрам кўпчилик давлатларда “Халқаро болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш куни” сифатида ҳам эътироф этилади.
Дунёнинг кўпчилик мамлакатлари ва шаҳарларида бу байрам болалар ҳуқуқлари ва уларни ҳимоя қилиш ҳақида мунозара ва маърузалар ўтказиш билан нишонланади. Шунингдек, болалар кунида турли-туман қувноқ ва маданий оммавий тадбирлар, спорт мусобақалари, концертлар ўтказилади.
Шу муносабат билан Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети раҳбарияти ва факультетнинг Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилотининг фаол ёшлари ташаббуси билан 2019 йил 1 июн куни Тошкент вилояти Бука туманида жойлашган 15-сонли Мехрибонлик уйига ташриф буюришди ҳамда ўзларининг эсдалик совғалар билан болажонларни хурсанд қилишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та ташаббусдан келиб чиқиб мехрибонлик уйи тарбияланувчиларига кийим-кечак, спорт анжомлари, ўқув қуроллари ҳамда ҳар хил китоблар тақдим этилди.
Болаларни ҳимоя қилиш куни байрамининг мақсади кенг жамоатчилик диққатини муаммоли болаларга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига қаратишдир.
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқининг Қишлоқ ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети бошланғич ташкилоти ушбу рамазон ойида ўз мурувватини аямаган инсонларга миннатдорчилик изҳор этади.
ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ЭНЕРГИЯ
ТАЪМИНОТИ ФАКУЛЬТЕТИ декани
Т.ф.д. Исақов Абдусаид Жалилович маълумоти