Боқийлик нишони
“Ибратли, ижодкор инсонлар” рукнидаги ҳар душанба куни бўлиб ўтадиган ижодий мулоқотнинг навбатдаги янги меҳмони Ўзбек давлат Миллий академик драма театри актёри, Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадали Абдуқундузов бўлдилар. Ижодий мулоқотнинг мавзуси “Бобур - боқийлик, барҳаётлик белгиси” деб номланган.
Маълумки, феврал ойини гўзал ой, ғазал ойи, асал ойи деса бўлади. Чунки, бошқаларидан фарқли ўлароқ, бу ойда асосан адабиёт, шеъриятнинг иккита йирик дарғаси, улуғ шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий ва Бобур мирзо таввалуд топган.
Ўтган ҳафтадаги мулоқотда Навоийнинг ижоди борасида сўз кетган бўлса, бугун эса Бобурнинг ижодиётига эътибор актёр нигоҳи ва нуқтаи назари орқали бўлди.
Устоз Раҳимбой Жуманиёзов модератор сифатида тадбирни бошлаб бердилар, шунингдек, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ижодига мухтасар шаклда тўхталиб ўтдилар.
Даставвал, “Иқтидор-фильм” студияси томонидан Бобурнинг “Кетгаймен” номли ғазалига ишланган видеоролик намойиш этилди. Сўнгра, Муҳамадали ака Абдуқундузов микрофон қаршисига таклиф этилди.
Ҳар бир актёр ўзининг ўйнаган роли билан халқ назарига тушади. Ҳаммамизга маълумки, Муҳаммадали Абдуқундузов шоҳ Бобур ролини маромига етказиб ўйнагани учун халқимизнинг кўнглидан жой олган санъаткор ҳисобланади.
Муҳаммадали Абдуқундузов шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг босиб ўтган ҳаёт йўлини сўзлаб бердилар. Сўнгра Бобурнинг монологини ўқиб барчани ҳайратга солди.
Тадбир давомида педагог ва талабалар томонидан берилган саволларга актёр тегишли жавобларни бериб уларнинг ишончини қозонди.
“Гуманитар фанлар” кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов