Бош Вазири ўринбосари Беҳзод Анварович Мусаев ва Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Уришович Мажидов институтга ташриф буюришди
2020 йилнинг 10 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири ўринбосари Беҳзод Анварович Мусаев Олий ва ўрта махсус таълим вазири Иномжон Уришович Мажидов билан биргаликда институтга ташриф буюришди. Ташриф чоғида институтда масофадан туриб олиб борилаётган онлайн дарсларнинг сифати билан яқиндан танишди. Шу билан биргаликда институт ўқув биноларига кириб профессор-ўқитувчиларнинг онлайн дарслари билан яқин танишди. Институт лабораториялари ва Case, John Deer, Ростсельмаш каби қишлоқ хўжалиги машиналари махсус аудиторияларини бориб кўрди ҳамда Ўзбекистон Республикаси 5 ташаббуси асосида институтда яратилган шароитларни, шу жумладан, спорт заллари, спорт тўгараклари билан яқиндан танишишди.
Талабалар турар жойидаги кутубхона ва компьютер синфини кўздан кечиришди. Ташриф мобайнида ўз мулоҳаза ва таклифлари билан ўртоқлашилди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати