Бухорои шарифга саёҳат
Талабаларнинг қишки таътилини мазмунли ўтказишлари мақсадида 2018 йил январь ойида институт Касаба уюшмаси томонидан Касаба уюшмаси фаол аъзолари ҳамкорлигида Бухоро вилоятига саёҳат уюштирилди.
Талабалар Бухоро вилояти Когон туманида жойлашган Саид Амир Кулол ва Баҳовуддин Нақшбандий зиёратгоҳларида бўлишди. Бундан ташқари Бухоро шаҳрида жойлашган Арк, Сомонийлар мақбараси, Минораи Калон, Лаби ҳовуз каби меъморий обидаларни, музейлар ва бошқа диққатга сазовор жойларни кўришга муваффақ бўлишди.
Таътил давомида мароқли дам олган талабалар саёҳатдан роса мамнун бўлишди ва ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишди.
Саёҳат орқали қилинган зиёрат талабаларни бир-бирига янада яқинлаштирди. Улар орасидаги дўстлик ва ўзаро ишонч мустаҳкамланди. Бундай йўсиндаги тадбирлар, албатта, фойдадан холи бўлмаслиги яна бир бор тасдиқланди.
Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов