“Буюк халқнинг улуғ оқини”
2018 йил 27 апрел куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Гидромелиорация” факультети профессор-ўқитувчилари, талабалари, Сергей Петрович Бородин уй музейи ходимлари, Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази, Тошкент давлат санъат ва маданият институти “Фольклор ва этнография” кафедраси, Болтабоев Ўткир Маматович - Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати “Олтинтепа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман раиси Назаров Шукур Носировичлар иштирокида “БУЮК ҲАЛҚНИНГ УЛУҒ ОҚИНИ” мавзусидаги адабий бадиий тадбир ташкил этилди.
Тадбирни маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори Шавазов Қодиржон Очилович очиб, Ўзбекистон қозоқ миллий маданий марказ раиси икки қардош ҳалқнинг миллий маданий алоқалари ҳақида гапирди.
Шунингдек таклиф этилган меҳмонлар Низомий номидаги педагогика университети филология фанлари доктори, профессор Қозоғистон Республикаси фанлар академияси академиги Қалдибек Сейданов, Усенов Серикбай Назаровичлар ўзини таржимонлик ишларида қозоқ шоири Абай Қўнонбоевни асарларини ўзбек тилига таржима этгани, Абай Қўнонбоев ҳақида ёзган асарлари, чоп этилган китоблари ҳақида маълумот бердилар. Таржимон, ёзувчи Қозоғистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Халқаро “Алашы” мукофоти соҳиби Меҳмон Исломқулов эса ўзбек адабиёти, қозоқ адабиётида ўзига хос уйғунлик, Абай Қўнанбоевнинг ижодини ўрганишда таржимонлик борасида эришилган ютуқлар ҳақида гапириб ўтди.
Сергей Бородин уй музейи директори Ахунова Гулчеҳра Бахадировна Абай Қўнанбоевнинг умуминсоний қадриятлар ва меҳр-оқибат туйғулари юксак пардаларда тараннум этилган етук бадиий асарлари, ибратли ҳаёти ва ижтимоий фаолияти билан халқларимиз маданияти ривожига қўшган улкан ҳиссасини инобатга олиб ҳамда ўзаро маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш, эл-юртимизни қозоқ адабиётининг улуғ намояндалари ижоди билан кенг таништириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирди.
Шунингдек, тадбирда Қозоқ миллий маданий маркази санъаткорлари ҳамда Тошкент давлат санъати ва маданият институти “Фольклор ва этнография” кафедраси ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари ижросида куй ва қўшиқлар ижро этилди.
ГМ факультети декан ўринбосари Х.Туйчиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов