Ҳоҳаи Университетида янги йил марафони

Тугаб бораётган 2018 йилнинг сўнги кунларида яъни 30-декабр санасида Хитой Халқ Республикасидаги 33 мингдан зиёд талабани ўз “бағрига” сиғдира оладиган Ҳоҳаи университетида “Марафон” югуриш мусобақаси ташкил этилди. Ушбу марофонда Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институтининг бакалавр босқичини тамомлаб, грант асосида Ҳоҳаи Университетининг магистратура босқичига қабул қилинган талабалар ҳам иштирок этдилар.  

Ушбу марофон Ҳоҳаи Университетининг Ҳалқаро мактаби (International school) томонидан ташкил этилиб, унда жами бўлиб 1000 га яқин университет талабалари иштирок этдилар. Марофон югуриш масофаси олти минг метрни ташкил этиб(6 км), университетнинг “Jiangning campus”и ҳудидада ўтказилди. Рўйхатдан ўтган 900 дан зиёд талабаларнинг 20 нафари  учун (қизлар жамоаси учун алоҳида) ютуқли совринлар қўйилган бўлиб, ушбу совринларни қўлга киритиш учун иштирокчилар муросасиз рақобат олиб боришди.

Марофон якунлари бойича ўғил болалар ўртасида ҳар учала фахрли ўринларни Хитойлик талабалар қўлга киритишди. Қувонарлиси, Ўзбекистон номидан иштирок этган учала югурувчилар ҳам совринли 20 жойдан ўрин олиб, муносиб равишда 9, 13,17-ўринларни банд қилишди.

Шу ўринда ТИҚХММИ талабаларидан ташкил топган  ҳозирда Ҳоҳаиуниверситетида Магистратура босқичида тахсил олаётган  “Swallows” жамоаси ТИҚХММИ барча ўқитувчи ва талабаларни  кириб келаётган янги 2019 йил билан табриклаб, ўқиш ва ишларида зафарлар тилаб қолади.

                                                                              Ахборот берувчи: “Swallows” жамоаси сардори Ж.Ергашев