Қизлар билан давра суҳбати
Қизларнинг ўзига хос қизиқиши, муаммолари ва ташвишлари борлиги аён. Куйлакнинг бичимини битта одам ҳал қилса, муаммонинг ечимини жамоа ҳал қилади. Худди шундай маънода ўтказиладиган тадбирлар аҳамиятлидир.
2018 - йил 13-апрел куни институтда таълим олаётган оилали талаба қизлар билан давра суҳбати ўтказилди. Ушбу давра суҳбатига “ГМ”, “И ва М” ҳамда “ЕФ ва ЕК” факультетларининг оилали талаба қизлари қатнашишди.
Факультетларнинг хотин-қизлари раислари ва психолог Нарметова Юлдуз қатнашдилар. Улар ушбу талабаларга оилада ҳар хил муаммолар бўлиб туришини, айниқса, қайнона билан келин ўртасидаги муносабатларни яхшилашга қаратилган тавсиялар берилди.
Талабалар ҳам ўз навбатида ўқиш жараёнида содир бўлаётган муаммолар ҳақида гапириб ўтдилар.
Институт хотин-қизлар кенгашининг раиси З. Хафизова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.