Деҳқончилик цивилизацияси

   Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов тарихимз ҳақида шундай сўз айтган эдилар “Ўзбек давлатчилигининг тамал тошлари бундан 2700 йил муқаддам айни Хоразм воҳасида қўйилган. Шу маънода, миллий давлатчилигимиз тарихи Миср, Ҳиндистон, Юнонистон, Эрон каби энг қадимий давлатлар тарихи билан бир қаторда туради”.

     “Ибратли Ижодкор Инсонлар” рукнидаги ҳар душанба куни бўлиб ўтадиган  ижодий мулоқот меҳмони Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарих фанлари доктори, профессор Сулаймонов Рустам Ҳамидович  бўлдилар.

        Ижодий мулоқот  мавзуси  “Қадимги суғорма деҳқончилик цивилизациялари” деб номланган. Тадбирнинг  модератори  устоз Раҳимбой Жуманиёзов бугунги мавзу доираси бўича мухтасар тўхталиб ўтдилар ва ниҳоят  интиқиб кутилган меҳмонни даврга чорладилар.

        Сулаймонов Рустам Ҳамидовичнинг  тарих фанига қўшган ҳиссаси ва қилинган илмий ишлари бўйича модератор томонидан тўхталиб ўтдилар. Шундан сўнг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, тарих фанлари доктори, профессор Сулаймонов Рустам Ҳамидовичга сўз бердилар. Рустам Ҳамидович сўзга чиқиб олам ва одам пайдо бўлиши қадимий тарих бўича тўхталиб ўтдилар.

        Кўҳна тарих ўзининг сир-синоати билан қизиққан одамлар олдинги замонда қандай ҳаёт кечирган  нима билан шуғуллангани борасида батафсил айтиб ўтилди. Дейл Карнегининг ўз китобларидан бирида шундай ёзади: “Мен қулупнай солинган музқаймоқни яхши кўраман, балиқлар негадир чувалчангни хуш  кўради, эртага балиқ овига бормоқчиман мен нима олиб боришим керак, - деб савол қўяди. Албатта, чувалчанг олиб борилади. Чунки балиқ қизиқадиган нарса билан қизиқиш зарур.  Дейл Карнегининг сўзида шундай маъно англашиладики, давра аҳлиниг қизиқишини эътиборга олган ҳолда сўзлаш лозим.

      Демак, Рустам Ҳамидович давра аҳлига ҳам асосий мавзу бўйича қадимги деҳқончилик, суғориш, ерга бўлган муносабатлар ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтдилар. Рустам Ҳамидович маърузаларидан  давра аҳли янги-янги маълумотлар олдилар. Рустам Ҳамидовичга институтимиз раҳбарияти  томонидан қимматли вақтларини аямасдан келганликлари учун миннатдорчилик изҳор қилишди.  

 

“Гуманитар фанлар” кафедрасининг ўқитувчиси Баҳриддин Муқимов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов