«Электрон кафедра» фаолиятини ташкил этиш бўйича семинар ташкил этилди
2020 йил «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш» йилида институтда таълим ва илмий фаолиятларда босқичма-босқич рақамлашган технологияларга ўтиш режалаштирилган. Жорий йилнинг 24 февралида ректор Ў.Умурзаков томонидан бешта кафедра: Иқтисодиёт, Э ва СРБ, Геодезия ва геоинформатика , Трактор ва автомобиллар, Эко ГИС марказини электрон кафедрага айлантириш бўйича «йўл харита» тасдиқланди. Унинг ижроси бўйича 29 феврал куни проректорлар, ЎМБ бошлиғи ва масул кафедралар мудирлари иштирокида forms.google.com тизимидаги дастурдан фойдаланиш бўйича семинар ўтказилди. Семинарда проф. А.Каримов forms.google.com дастурий тузилмасида ўқтувчини талабалар билан тезкор ишлаш, мавзуларни ўзлаштириш даражаларини тезкор билиш ва талабаларнинг фанни ўзлаштириш кўрсаткичларни ошириш имкониятларни мавжудлигини амалий тақдимот қилди.
Google forms ўқтувчи ва талабалар ўртасида тезкор бир қанча маълумотларни текст, тест, расм, савол-жавоблар каби кўринишдаги жараёнларни амалга ошириш имкониятига, маълумотларни, вазифаларни телеграм, электрон почта ва бошқа ижтимоий тармоқлар орқали узатиш имкониятига эга.
ТИҚХММИ матбуот хизмати