Институт ректори докторант ва изланувчиларнинг фаолиятларини мониторингини ўтказди

2018 йил 4 май куни институт ректори Ў.П.Умурзаков илмий даражаларини (PhD ва DSc) олиш бўйича докторант ва изланувчилар билан учрашди. Шунингдек, учрашувда Илмий ишлар бўйича проректор Т.Султанов, Илмий тадқиқотлар ва илмий – педагогик кадрларни тайёрлаш бўлими бошлиғи С.Исаев ва факультет деканлари иштирок этдилар.

Учрашувдан мақсад PhD ва DSc илмий даражаларини олиш бўйича ҳар бир докторант ва изланувчиларнинг илмий фаолиятларини мониторингдан ўтказишдан иборат бўлди. Иштирокчиларнинг докторлик диссертацияси бўйича бажарилган ишлар ҳажми аниқлаб олинди. Муҳокамалардан сўнг, ректор Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим кейинги таълимнинг инновацион моделини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори лойиҳаси билан таништириб ўтди ҳамда диссертацияни бажариш ва уни ҳимоясини тезлаштириш масаласини қўйди. Ёш олимлар ўзларининг диссертация ишларини бажариш бўйича керакли истакларини бериб ўтдилар.

2017 – 2018 йил даврида PhD ва DSc илмий даражаларини олган институт ходимлари ректор томонидан тантанали равишда табрикланди.