Долзарб амалий семинар
Амалий семинарларнинг натижадорлиги ҳар иккала томон учун ҳам манфаатли бўлиши аниқ. Чет эл мутахассислари билан ўтказилган худди шундай мазмундаги тадбирлар катта аҳамият касб этади.
Жорий йилнинг 5 март куни институтимизда ЮНЕСКО ташкилоти томонидан “Ўқув модуллари ҳамда Ўзбекистонда сув хўжалиги мутахассисларини малакасини ошириш дастурини ишлаб чиқиш” мавзусида ўтказиладиган 3 кунлик амалий семинар ўз ишини бошлади.
Ушбу семинарда бир қатор нуфузли давлат ташкилотлари, муассасаларининг вакиллари ҳамда юртимизда фаолият олиб бораётган халқаро ташкилотлар, жумладан:
- Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги;
- Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
- ТИҚХММИ қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази;
- БМТнинг Ўзбекистондаги агентлиги;
- БМТнинг Тараққиёт дастури (БМТТД);
- ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси;
- Марказий Осиё сувни мувофиқлаштириш бўйича давлатлараро комиссиясининг илмий ва ахборот маркази, шунингдек, Халқаро экспертлар – Непал давлатининг “Chandra Engineering Consultants” компанияси директори Прасад Кришна ва Нидерландиянинг MetaMeta компанияси мутахассиси Леннеке Кнуп ҳамда институтимизнинг сув хўжалиги бўйича бир қатор профессор-ўқитувчи ва мутахассислари иштирок этмоқдалар.
Мазкур семинар-тренинг жорий йилнинг 7 март кунига қадар давом этади.
ТИҚХММИ Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи Илхом Абдурахманов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов