Долзарб мавзудаги илмий семинар
Сув хўжалиги вазирлигининг «Ерлар мелиорацияси» бошқарма бошлиғи Н. Аллаберганов ўз ходимлари билан биргаликда, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Гидромелиорация” факультети “Сув хўжалиги ва мелиорация” таълим йўналиши 4 босқич 1-6 гуруҳ ҳамда 13 - гуруҳ талабаларига «Республика суғориладиган ерларининг мелиоратив ҳолати яхшилаш чора-тадбирлари» мавзусида илмий семинар ўтказилди.
Ушбу семинарда битирувчи талабаларни олган назарий билимларини амалиётда, ишлаб чиқаришда қўллаш усуллари ва имкониятлари тўғрисида маълумот берилди.
Бунда XXI асрда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларда қўлланилиши мумкин бўлган кўникмалар ҳақида тўхтаб ўтилди. Ушбу мавзу талабаларда жуда катта қизиқиш уйғотди, улар шиддатли ўзгаришлар даврига муносиб мутахассис бўлиб етишиш учун нималар устида ишлашлари кераклигини билиб олишди.
Учрашув сўнгида талабалар ўзларини қизиқтирган мавзулар юзасидан савол беришда ва саволларига тўлиқ жавоблар олишди.
“Ирригация ва мелиорация” кафедраси мудири, доценти Б.Суванов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.