Долзарб мавзудаги маъруза
22 декабр куни 08:30 да “Ирригация ва мелиорация” кафедраси доценти қ.х.ф.н. Абдувохид Ўрозкелдиев 3 курс 1,2,3 -гуруҳ талабаларига “Тупроқнинг ботқоқланиш ва шўрланиш сабаблари. Шўрнинг ўсимликка таъсири, шўрланишнинг хиллари ва турлари” мавзусида очиқ маъруза машғулотини тақдим этди.
Очиқ маърузага “Тупроқ бокитировкаси” ташкилоти ходимлари Мухаббат Мирзабоева ва Мукаррама Маматмуродова, “Ўзсувлойиҳа” Акциядорлик жамияти Нурбек Исабоев, “Ирригация ва мелиорация” кафедраси мудири ва аъзолари ҳамда институт Ўқув методика бошқармаси ходими Мафтуна Тошевалар иштирок этишди.
Ўқув-методика бошқармаси методисти: Мафтуна Тошева ахбороти
Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов