Дунёдаги энг катта “Рельефли глобус” узра оламга саёҳат
ЕФ ва ЕК факультети 4-курс талабалари 23.02.2018 йил куни катта ўқит. С.Н.Абдурахмонов бошчилигида Ўзбекистон Миллий Университетида жойлашган, профессор Ҳ.Ҳасанов ташаббуси билан яратилган дунёдаги энг катта Рельефли глобус (Масштаб 1:7 000 000) ҳақида тасаввур ҳосил қилиш ва “Географик карталарни тузишдаги муаммоларни ечишда асосий манбалардан бири глобус” мавзусида муаммоли кўчма маърузани тинглаш учун ташриф буюрдилар.
Муаммоли маърузада профессор Ҳ.Хасанов шогирдлари доц. Мухаммадалиев Равшан, профессор ўқитувчилар талабаларга глобусни яратилиш тарихи, геодезия, картография ва кадастр соҳаларини мукаммал эгаллашда рельефли глобуснинг ўрни ҳақидаги маълумотлар берилди.
Ўтказилган маърузада ЎзМУ декани муовини ҳамда профессор-ўқитувчилари ва ТИҚХММИ катта ўқит. С.Н.Абдурахмонов, ЕФ ва ЕК факультети 4 - курс талабалари иштирок этишди.
“Геодезия ва геоинформатика” кафедраси
катта ўқит. С.Н. Абдурахмонов маълумоти