Ўзбекистон Республикасида ноанаънавий ва қайта тикланувчи энергия манбааларидан фойдаланишдаги баъзи муаммолар
2018 йил 28 апрель куни «Сув энергияси ва насос станцияларидан фойдаланиш» кафедрасида ЎзРФА “Физика-қуёш” ИИИБ “Физика–Техника” институтининг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари ф-м.ф.д Гулямов Абдурасул Fофурович томонидан “Гидротехника қурилиши” факультетининг “Ирригация тизимларида сув энергиясидан фойдаланиш” таълим йўналиши 1 босқич талабаларига Б-ўқув биносининг 304 - хонасида соат 15:00 «Ўзбекистон Республикасида ноанаънавий ва қайта тикланувчи энергия манбааларидан фойдаланишдаги баъзи муаммолар» мавзусидаги очиқ маърузаси бўлиб ўтди.
Очиқ маърузада қатнашувчиларга ҳозирги кунда дунёда қўлланиб келинаётган қуёш электростанциялари, қуёш коллекторлари, шамол электростанциялари, геотермал энергия, тўлқин электростанциялари, уларни Ўзбекистонда қўллаш бўйича учраётган муаммолар ва ечимлари ҳамда ҳозирги кунда Республикамизда кенг кўламда қурилиш-лойиҳа ишлари олиб борилаётган кичик ГЭСлар бўйича қизиқарли маъруза бўлиб ўтди. Очиқ маъруза қизғин баҳслар асосида бўлиб ўтди.
“СЭ ва НСФ” кафедраси ассистенти Ж.Рашидов ахбороти