Фавқулотда ҳолатларда сув омборларидан фойдаланиш
Институтимиз Г ўқув биноси 104 аудиториясида “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси доценти Гаппаров Фурқат Ахмадович 29 март 2018 йил 1-жуфтликда 4 курс талабаларига “Фавқулотда ҳолатларда сув омборларидан фойдаланиш” мавзусида очиқ маъруза ўтиб берди.
Очиқ маърузада ТИҚХММИ қошидаги Ирригация ва сув муаммолари илмий тадқиқот институтининг катта илмий ходими Нарзиев Жасур Жўраевич, “Гидрология ва гидрогеология” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда институт Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошевалар иштирок этишди. Ўқитувчи очиқ маърузани бошлар экан аввало “фавқулотда ҳолат” ҳақидаги талабаларнинг фикрлари билан қизиқди. Талабалар ўз фикрларини баён қилишгач, ўқитувчи аниқ асосланган тушунчани изоҳлаб, ўтган йилларда бўлиб ўтган Фавқулотда вазиятлар сабаблари, оқибатларини келтириб ўтди:
2009 йил 17 август куни Россия давлатидаги Сояно-Шушенский ГЭСнинг машина залида йирик авария юз берган, натижада 74 га яқин киши ҳаётдан кўз юмди, бундан ташқари ушбу мамлакатга катта иқтисодий зарар олиб келган;
2010 йил 12 март куни Қозоқистон Республикаси Алмата вилояти Аксус туманидаги 42 млн. м3 ҳажмли Қизиляғач сув омбори туғонининг ўпирилиши натижасида 3 мингга яқин аҳоли яшайдиган қишлоқни 257 та турар жойларини сув босди ва натижада 100 киши ҳаётдан кўз юмган;
Мавзу босқичма-босқич очиб берилиб, талабалар билан биргаликда ўрганиб чиқилди. Маъруза сўнгида талабалар Фавқулотда ҳолатларга тайёр туриш, Фавқулотда ҳолатларда сув омборларидан фойдаланиш ҳақида билимларни билиб олдилар.
Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошева ахбороти