“Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XIX – ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий – амалий анжумани онлайн тарзида ўз ишини бошлади
2020 йил 14 май куни соат 10:00 да Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида “Қишлоқ ва сув хўжалигининг замонавий муаммолари” мавзусидаги анъанавий XIX – ёш олимлар, магистрантлар ва иқтидорли талабаларнинг илмий – амалий анжумани онлайн тарзида ўз ишини бошлади.
Институт ректори и.ф.д., профессор Ў.П.Умурзаков ўз табрик сўзи билан анжуманни очиб берди.
Илмий – амалий анжуман Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендиантлари 2-курс магистри Б.Хафизовнинг “Совершенствование организационно – экономического механизма развития инновационных процессов а АПК” ҳамда 3-курс докторанти С.Эшматовнинг “Мева-сабзавотчиликда теримдан кейинги бошқарувни такомиллаштириш” мавзусидаги тақдимотлари муҳокамаси билан бошланди.
ТИҚХММИ матбуот хизмати