Фидойилик
Чегараларимизни кеча-ю кундуз тинмасдан қўриқлаш, меҳнат ва машаққатларга кўкрак тутиб садоқат билан фидойилик кўрсатиш нима учун, албатта, бу "Ватан ва оила учун меҳр муҳаббат" эмасми?!
Шундай хислатларни ўзида жо этган Ватан ҳимоячилари, яъни бизнинг Қуролли кучларимиз ҳамда Юртимизнинг барча ўғлонларнинг байрами 14-январ куни "Иқтисодиёт ва менежмент" факультетида кўтаринки кайфиятда бошланди. Сабаби факультетнинг ташаббускор ёшлари ва Жасорат клуби аъзолари бизнинг фахримиз, ғуруримиз бўлган устозлар ва талабаларни катта тайёргарлик билан кутиб олишди.
Байрам учун табрик ва қуролли кучларимиз ҳақида инфографика акс этган табрикномалар тайёрланди ва факултетга кириш қисмида байрамона кайфият билан биргаликда ҳар бир талабани ёддан чиқармаган ҳолда улашилди. Бу барчага байрам шукуҳи ва катта хурсандчилик кайфиятини тақдим қилди.
Шу аснода бизнинг фахрларимиз факултетимизнинг мард ўғлонларини байрам билан табриклаймиз. Ҳамиша эл-юрт ҳурмати, яқинлар ишончи ва дўстларнинг садоқати сизга ҳамроз бўлсин. Ватанга, оилага хизмат қилишдек муқаддас бурчингиз бизнинг тоғдек ғуруримиз тимсоли бўлиб қолаверсин.
3 - ТТЖ талабалар кенгаши раиси Ж. Саидаҳмедов ахбороти
Институт матбуот котиби: Раҳимбой Жуманиёзов