Намлик ва ҳароратни ўлчаш қурилмаси

«Физика ва кимё» кафедра мудири Тошмуродов Ё.Қ. ва ГМ факултети СХМ йўналиши 212 – гурух талабаси Каримова Д.Ф. лар “Намлик ва хароратни аниқлаш” қурилмасини ишлаб чиқишди. Ушбу қурилма иссиқхоналар учун қўлланилганда бир вақтнинг ўзида 2 та нуқтадаги намлик (иссиқхона ичкариси ва ташқари тупроқ намлиги) ва 5 та нуқтадаги ҳароратни (иссиқхонадаги 4 та нуқтаси ва 1 та датчик эса ташқари атмосферанинг харорати ва намлиги) ўлчаш қурилмаси ишлаб чиқилди ва тайёрланди. Ушбу қурилма жуда содда ишлаши билан ажралиб туради ва ярим ўтказгичли материяли яратилган махсус датчик орқали чиққан сигнал кучайтиргич ва бошқа блоклардан ўтиб экранда натижа, яъни намлик ва харорат кўрсаткичлари акс этади.