Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган ҳиссаси

Жорий йилнинг 28 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги миқёсида “Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган ҳиссаси” мавзусидаги илмий-амалий конференция онлайн тизимида  ўтказилди.

Конференцияда ўзбекистонликларнинг Иккинчи жаҳон уруши жанг майдонларида кўрсатган қахрамонликлари, Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбекистонликларнинг фронт ортидаги матонатли меҳнати, Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон фани ва маданияти, Иккинчи жаҳон уруши йилларида аҳолининг Ўзбекистонга эвакуация қилиниши ва  уларга ўзбек халқининг ғамхўрлиги, Хотира ва Қадрлаш масалалари муҳокама қилинди. Ушбу конференцияда Республикамиздаги кўпчилик Олий Ўқув юртлари тарихчи олимлари қаторида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Гуманитар фанлар кафедраси  доцентлари А. Рахманкулова ва Х. Азимовлар ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Конференцияда Иккинчи жаҳон уруши тарихи билан боғлиқ бўлган долзарб масалалар муҳокама қилинди.

 

 

ТИҚХММИ матбуот хизмати