Галдаги очиқ маъруза
23 fevral 2018 yil 1 juftlikda institutimizning G o‘quv binosi 1- zalda “Iqtisodiyot” kafedrasi dotsenti Ismailova Suluvxon Sarsenbaevna 4 kurs 7-8-9-9A - guruh talabalariga “Menejment fanining predmeti, mazmuni va vazifalari” mavzusida “Ochiq ma’ruza” o‘tib berdi. Маърузада кафедра ўқитувчилари ҳамда Ўқув методика бошқармаси ходимлари қатнашишди.
Ўқитувчи баҳорги даврадаги илк маърузасини Президентимизнинг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” жумлалари билан бошлаб мавзуга киришди.
2017–2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимиздаги барча соҳаларни либераллаштириш ва модернизациялаш, давлат ва жамият тараққиётини янги босқичга кўтариш, халқ фаровонлигини ошириш каби кенг кўламли ислоҳотларни назарда тутмоқда. Мамлакатимизни ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий, маданий-гуманитар ривожлантиришнинг концептуал масалалари илгари сурилган мазкур ҳужжат қизғин муҳокамалардан сўнг қабул қилингани тўғрисида тўхталиб ўтиб, ҳаракатлар стратегиясида мамлакатни ривожлантиришнинг 5 та устувор йўналарини санаб ўтди:
– давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш;
– қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш;
– иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш;
– ижтимоий соҳани ривожлантириш;
– хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий руҳдаги ташқи сиёсат юритиш.
Шундан сўнг сув хўжалигида иқтисодиёт ва менежмент асослари ҳақида кўплаб маълумотлар бериб дарс жараёнини давом эттирди.
Ўқув методика бошқармаси ходимаси Мафтуна Тошева ахбороти
Институт матбуот хизмати Раҳимбой Жуманиёзов