Ғамхўрлик туйғуси

Кўнгил шодлиги аслида, кўнгил ободлиги билан боғлиқ. Атрофни ободонлаштириш, кексаларга, фахрий инсонларга меҳр кўрсатиш халқимизнинг азалий урф-одатларидан биридир. Ўтказилган кўчат ва унинг дарахтга айланиб берадиган сояси ва мевасидан баҳраманд бўлишнинг хосияти кўп.

“ЕФ ва ЕК” факультетининг 2 курс 1 гуруҳ талабалари гурух раҳбари Ойматов Рустам Камариддинович раҳбарлигида Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати ҳудудида ободонлаштириш ишларини олиб бориб, манзарали гуллар ва мевали дарахтлар экишди.

“Геодезия ва геоинформатика” кафедраси доценти Рустам Ойматов ахбороти,

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.