Мотивацион тренинг мунозаралари давом этмоқда

2020 йил 20 май куни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институи “Педагогика, психология ва ўқитиш методикаси” кафедраси ассистенти, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Дурдона Асиловна Мустафоева томонидан кафедра профессор-ўқитувчилари иштирокида “Педагогика. Психология” фани доирасида Zoom онлайн платформаси орқали БХА 2/4 гурух талабалари учун “Мотивация шахс камолининг мухим омили” мавзусида мунозарали тренинг машғулоти ташкил этилди.     

Мунозарали тренинг машғулотида талабалар билан бир қаторда, кафедра профессор-ўқитувчилар ва докторантлар ҳам шунингдек ўз тажрибаларидан келиб чиқиб, ёш авлодга мотивацион тарбиявий мисоллар билан мавзуни жонли тарзда ўтказилишида иштирок этдилар. Талабалар ҳам ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Гуруҳ сардори Мусаев Сидиқжон ва Дурдона Санаевалар қизиқарли саволлари ва ўзларининг креатив жавоблари билан тренингда жонбозлик кўрсаттилар. Ушбу мотивацион мунозарали тренинг талабаларни келажакдаги турли жабхаларда ўз ўрниларини эгаллашларида катта тажриба мактаби бўлиб хизмат қилади деб ўйлаймиз.