Ғолиблик нашидаси

Интеллектуал салоҳиятни шакллантиришда шашка ва шахматнинг ўрни айрича бўлган. Узоқ тарихга эга бўлган бу мусобақавий ўйин инсониятнинг ижтимоий тафаккури тарихида алоҳида рол ўйнаганига шубҳа йўқ.

2018 йил 3-апрель куни “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари” институти 4-сонли талабалар турар жойи тарбиячи педагоги Жавлонбек Қутлимуротов 4-5-6-қават талабалари ўртасида спортнинг шашка-шахмат тури бўйича мусобақа ўтказди.

Спортнинг шахмат тури бўйича С. Олламжанов, шашка тури  бўйича Ф. Абрамовлар ғолиб  бўлишди.

Тадбирни ўтказишда кўзланган мақсад талабаларнинг бўш вақтларини самарали ва мазмунли ўтказиш эди. Мақсад тўла амалга ошганлигини эътироф этиш ғоят мароқлидир.

  

 

4–ТТЖ тарбиячи-педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти,

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.