ТИҚХММИ дунёнинг 2020-йилги “Яшил университетлари рейтингги” -“UI GreenMetric” да муносиб ўрин эгаллади
Дунёда Олий таълим муассасалари рейтингини баҳоловчи кўплаб рейтинглар мавжуд бўлиб, улар қаторига Quacquarelli Symonds (QS), Times Higher Education (THE), Academic Ranking of World Universities (ARWU) рейтинглари етакчилиб қилиб келмоқда. Шундай рейтинглардан яна бир халқаро эътироф этилган рейтинг Индонезия университети томонидан 2010 йилда таъсис этилган -“UI GreenMetric” рейтингидир. Ушбу рейтингни асосий мақсади университетларда чиқиндиларни қайта ишлаш, электр-энергияси ва ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш, атроф муҳитга зарар етказмаслик, яшилликни борича асраб қолиш, лозим бўлса уларнинг сонини кўпайтиришга қаратаётган лидер университетларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг рейтингини тузишдан иборат.
2020 йилнинг 7 декабрь санасида Индонезия университети томонидан ҳар йилда эълон қилиб келинадиган рейтингни 2020 йилги UI GreenMetric Дунё университетлари рейтинги натижалари ва тақдирлаш бўйича халқаро тадбир ўтказилди.
2020 йилда мазкур рейтингда дунёнинг 1000 га яқин энг илғор ва яшил университетлари иштирок этди. Қувонарлиси шундаки, бу йилги рейтингдан Ўзбекистон ОТМларидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ҳамда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг ҳам ўрин олганлигидир. Мазкур ОТМлар атроф-муҳитга кам зарар еткизаётган, яшилликка бурканган университетлар қаторидан жой олиши Ўзбекистонда электр-энергиясидан оқилона фойдаланиш, чиқиндиларни қайта ишлаш ва экологияга зарар етказмаслик ва ичимлик сувидан самарали фойдаланишга ундайди.
ТИҚХММИ Халқаро рейтинг фаолиятини мониторинг қилиш бўлими мутахассиси Ғ.Ғозиев ахбороти