Қизлар Миллий гвардияга
Kасб танлаш муайян орзуларининг рўёбга чиқиши учун интилиш, таълим олиш табиий ҳол, албатта. Ҳар бир ёш авлод ўзининг каръерасини ўйлайди. Шунга яраша йўл, касб танлайди. Одатда, кўпчилик ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ишашни хоҳлайди, ҳарбий соҳада яхши мутахассис бўлишни орзу қилади. Орзуга айб йўқ.
Ҳарбий либос кийиш қизларимизга ҳам ярашади, албатта. 2019-йил 19 апрель институтининг анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси кадрлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Исаков Равшанбек Муҳаммаджонович билан биргаликда институтнинг 4- босқич талаба қизлари ўртасида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат чоғида Миллий гвардия тизимида ишлашни истаган битирувчи курс талабаларига йўл-йўриқ ва маслаҳатлар берилди. Бу тизимда ишлаш учун қандай талаб ва имкониятлар, топшириқ ва имтиёзлар берилиши борасида атрофлича тушунчалар бериб ўтилди.
Аксарият қизлар ўз хоҳишларига имкони тўғри келмаганидан афсусланди. Чунки бу соҳага кирувчилар учун бўйининг баландлиги 1 метр 75 сантиметрдан кам бўлмаслиги керак эди-да.
Институт хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Хафизова ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов