Ҳадис илмининг султони
Ҳадис - ҳаётнинг безаги, инсон қалбининг зийнатидир. Уни ўқиб, ўқиш орқали ўрганиш ҳаётнинг ва юртнинг қадрига етишни, шукроналик ҳиссини қалбда туйишни ўргатади. Қалбдаги қаноат ҳисси ҳаётсеварлик туйғуси ҳамда ўзаро муносабатлардаги самимийликни ифода этади. Ҳадисшунос инсон чинакам олим ва валиюллоҳдир. Имом Бухорий ҳазратларига бу фикрни нисбат қилиш ўринлидир.
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг “Гидромелиорация” факультети декани А.Фатхуллаев, маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари, Х.Тўйчиев, факультет хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раисаси Д.Мадазизова, ҳамда факультет Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти раиси С. Вапаев ва факультетнинг иқтидорли талабалари иштирокида жорий йилнинг 6 апрель куни 4-маърузалар залида “Ҳадис илмининг султони” Имом Ал-Бухорий шарафига бағишланган адабий-бадиий тадбир бўлиб ўтди.
Орадан асрлар ўтса-да, Имом Ал-Бухорийнинг маънавий мероси эскирмайди, ул зотни ўрганганингиз сари янги-янги маънолар кашф этиб бораверасиз. Тадбирда факультетнинг фаол ёшлари А.Зокиржонов, Н.Искандарова, Ш.Махмудов, С. Равшанов, С. Имомалиева, К. Жуманазаровалар ўз чиқишлари билан иштирок этиб, буюк бобокалонимизнинг ҳаёти ва ижоди, яратган асарлари ҳақида маълумотлар бериб, алломанинг ижодидан намуналар келтиришди.
ГМ факультети декан ўринбосари Х.Туйчиев ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.