Ҳамкорлик – тинчлик ва тараққиёт механизми
Давлатлараро ҳамжиҳат ва ҳамкорлик ҳар иккала томон учун ҳам ўзаро манфаатли бўлиши аниқ. Фан ва таълим йўналишидаги ҳамкорлик эса бевосита истиқболли режалар билан чамбарчас боғланган бўлади. Ўқиш ва ўқитишнинг тажриба алмашиш бадалига ташкил этилиши кўп жиҳатдан фойда келтиради. Бу эса таклиф ва ташрифларнинг ҳар томонлама аҳамияти катта эканлигини англатади. Муҳтарам Президентимизнинг хорижий давлатларга чикишлари ҳамда ўша давлатлар раҳбарларининг юртимизга ташрифидан кўзланган мақсад ҳам тараққиёт, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорлик замирига қаратилганлигига шубҳа йўқ. Ўзаро манфаатли ҳамкорлик тинчлик сиёсатининг устуворлиги ва жамият тараққиётининг асосига дахлдор эканлигини англатади.
Худди шу мақсадларнинг амалдаги ифодаси ўрнида бугун институтимизга Афғонистон ва Хитой давлатларининг фан ва таълим мутахассислари ташриф буюришди. Эрталабданоқ меҳмонларнинг келишлари шарафига тегишли ҳамма нарса муҳайё қилиб қўйилганди. Соат 10.00. да институтимиз ректори Ў.Умурзаков бошчилигидаги жамоамиз Афғонистон Ислом Республикаси томонидан келган делегацияни очиқ чеҳра ва дўстона кайфият билан кутиб олишди. Делегация сўнгра видеоконференция зали томон йўналди.
Делегация таркибида Кобул университетининг профессори Лаъл Поча Азмун, Афғонистон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонасидан Абдулаҳад Холиқёр ва таржимонлар бор эди.
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёйевнинг таклифига биноан Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ўтган йили 4 декабр куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келганида турли ё'налишлар бўйича ҳамкорликлар белгилаб олинганди.
Ташриф пайтида Президентимиз "Сизни Ўзбекистонда қутлашдан мамнунман. Биз кейинги бир йилда беш маротаба учрашиб, бугунги тарихий ташрифга замин яратдик. Ўзбекистон Афғонистонни яқин қўшни ва дўст мамлакат деб билади. Афғонистонда тинчлик ва осойишталик ўрнатилиши, савдо, иқтисодиёт, транспорт, маданият ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлигимиз ривожланиши учун барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этмоқда,-дея илиқ муносабат билдирган эдилар.
Айни пайтда Ашраф Ғани "Ўзбекистон билан ҳамкорлигимизнинг янги даври бошланганидан мамнунмиз. Умид қиламизки, бу муносабатларимиз ойма-ой, кунма-кун янада мустаҳкамланиб бораверади" - дея ўз миннатдорчилигини изҳор қилган эдилар.
Ана шу мақсадларнинг рўёби сифатидаги бугунги ташриф ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. Ректоримиз, даставвал, институтимиз тарихи ва бугуни ҳақида ма'лумот бердилар. 7 факултет ва 37 та кафедра билан таълим жараёни олиб борилаётган институтимизда бир пайтлари 49 та давлатдан келган талабалар таҳсил олганлигини ғурур билан эътироф этдилар. Кобул университетининг профессори Лаъл Поча Азмун Афғонистон учун ирригация соҳаси бўйича мутахассислар тайёрлашда ёрдам сўрадилар. Ректоримиз бунинг учун институтда махсус Тил ўргатиш маркази мавжудлиги ва бу бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолаш асносида ижобий ишлар ҳал қилинишига ваъда бердилар.
Тушдан кейин соат 15:00да хитойлик делегация қабул қилинди. Делегация таркибида Хитой халқ республикасининг Шинжон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг витсе президенти Даи Жиан, Тупроқшунослик институтининг директори Ванг Хин Ёнг, Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ва илмий-техник информатсиялар институтининг директори Даи Жун Шенг ва илмий ходим Шанг Ҳенглар бўлишди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Хитой халқ республикаси раиси Си Тсинпиннинг таклифига биноан 11 май куни давлат ташрифи билан Пекин шаҳрига борган эдилар. Президентимиз "Битта белбоғ - битта йўл" халқаро форумида қатнашиш учун Хитойга сафар қилганларида ҳам олий мақсад мамлакатимиз тараққиётини янада юксалтириш борасидаги ҳамкорликни назарда тутганлари сир эмас.
Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Си Тсинпин Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги Қўшма баёнотни имзолашганди. Ҳукуматлараро техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги, халқаро автомобил қатнови тўғрисидаги битимлар, умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш соҳасини асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга доир лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги ҳукуматлараро ноталар алмашинуви ҳамда ветеринария ва ўсимликлар инспексияси карантини соҳасида Англашув меморандуми, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш бўйича Англашув меморандуми, қишлоқ хўжалиги соҳасида 2018–2020 йилларга мўлжалланган идоралараро алмашинув ҳамкорлик режаси каби қатор муҳим ҳужжатлар имзоланганди ўшанда.
Ушбу хайрли ҳаракатларнинг натижаси сифатида хитойлик фан ва таълим мутахассисларининг институмизга ташрифи ҳам катта аҳамият касб этди. Ўқув жараёнининг ташкил этилиши ҳар бир давлатда ўзига хос. Ҳар бири тажриба алмашиш бобида афзал жиҳатларни ўзлаштиради. Ўқув жараёнига татбиқ қилади. Бу мулоқотдан кўзланган мақсад ҳам аслида шу. Ирригация ва мелиорация бобида эҳтиёжлар муштараклиги ҳамкорлигимизга мезон бўла олади. Институтимиз ректори хитойлик мутахассисларга миннатдорчилик билдирди. Хитойлик талаба ва педагогларнинг таълим олиши учун институтимизда барча шароитлар мавжудлиги, имконият ва ҳамкорлик эшиклари очиқлигини қайд этдилар. Ва институтимизга ташриф буюрган хорижлик меҳмонларга эсдалик совғаларини тақдим этдилар.
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.