Ҳар қарич ер халқимизнинг бебаҳо бойлигидир!
27 март 2018 йил 10.00 да институтимизнинг А ўқув биноси – 318 аудиториясида 3 курс 6-7 гуруҳ талабаларига “Давлат кадастрлари” кафедраси катта ўқитувчиси Ашуров Абдулло Файзуллоевичнинг “Давлат шаҳарсозлик кадастри” фанидан “Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини кадастр бўйича бўлиш ҳамда ер участкалари, бинолар ва иншоотларнинг кадастр рақамларини шакллантириш тартиби” мавзуси бўйича очиқ маъруза тақдимоти бўлиб ўтди. Маърузада кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда Ўқув-методика бошқармаси ходимлари Дадахон Ходжаев ҳамда Мафтуна Тошевалар иштирок этдилар.
Маърузачи мавзуни “2017 йил 10-декабр Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қишлоқ хўжалиги ходимлари кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқидан:
“ҳар қарич ер – давлатнинг, демакки, халқимизнинг бебаҳо бойлиги ҳисобланади. Ундан ноқонуний, ўзбошимчалик билан фойдаланишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ” дея иқтибос келтирганча бошлади.
Ўқитувчи талабаларга мавзуни тушинтириш жараёнида юртимизда соҳага оид қонун ва қонун ости ҳужжалари ҳақида тушинчалар бериб ўтди. Хулоса ўрнида шуни айтиш лозимки, жаҳон тажрибасини кузатар эканмиз ҳар қандай давлатни барқарорлиги ва гуллаб яшнашининг бош манбаи бу ер ресурсларидир.
Ўзбекистон учун, бозор иқтисоди тикланаётган хозирги даврда, давлат мулки бўлмиш ер мулкчилигини бошқа кўринишларга, жумладан хусусий мулкчиликка айлантиришнинг иқтисодий ва хуқуқий асосларда амалга ошира оладиган унумли ердан фойдаланишнинг тизимини яратиш, жуда муҳим ахамиятга эга.
Шу мақсадда Республиқада ердан фойдаланишнинг хозирги замон талабларига жавоб бера оладиган принципиал янги тизимини яратилиб, у нафақат давлат томонидан,балки бозор талабларини ва ерга бўлган мулкчилик хамда, хўжалик юритишни бир неча хил мулк шакллардан бўлишини хисобга олмоғи лозим .
Ўқув-методика бошқармаси методисти Мафтуна Тошева ахбороти