Ҳашар ҳаммамизга ярашар
Юртимиз кундан-кун гўзаллашиб ўз чиройини очиб бормоқда. Буни асраш эса ҳар биримизнинг бурчимиздир. Ҳозирда худди шундай муносабат билан юртимизнинг ҳар бир жойида ободонлаштириш ишлари жадал суръатда кетмоқда.
2018-йил 25-феврал санасида шундай холис ният билан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг ёшлар иттифоқи тизимидаги фаол талабалари "Ҳашар элга ярашар" шиори остида "Яланғоч ота-2" қабристонида ўтказилган ҳашарда фаол қатнашдилар.
Мирзо Улуғбек туманининг ёшлар иттифоқи раиси Олимов Шерзод ҳам бу ҳашарда фаол иштирок этган ҳолда талабаларимиздаги фаолликни кўриб ўз миннатдорчилигини билдирди. Ҳамда бундай савоб ишларни бажариш ҳар бир юртдошимиз учун шараф эканлигини таъкидлаб ўтдилар.
Ҳашар муносабати билан Тошкент шаҳар Мизро Улуғбек тумани ҳокимлиги томонидан институт Ёшлар иттифоқига 15 та белкурак, 20 та кетмон, 20 паншахалар берилди.
Мирзо Улуғбек туман ҳокимлиги, туман ёшлар иттифоқи раиси Ш.Олимовга ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз!
Институт ёшлар иттифоқининг етакчиси Акмал Бердимуродов ахбороти
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов