Илм зиёда - олимпиада

“Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факультетининг “Тракторлар ва автомобиллар” кафедрасида  “Трактор ва автомобиллар” фани бўйича  олимпиаданинг  I-босқичи ўтказилиши ҳақида маълумот берамиз.

“Трактор ва автомобиллар” фанидан олимпиаданинг I - босқичи 29.03.2018 санасида  В-312 аудиторияда соат 14:00 да  ўтказилди.    

Олимпиадани кафедра мудири М. Амонов очиб берди. Шундан сўнг олимпиада қатнашчилари олимпиада шартлари ва унинг имкониятлари билан таништирилди. Кафедра катта ўқитувчиси  Ш.Абдурахмонов ва ассистент Р.Худойқуловлар олимпиаданинг ташкил этилишида фаоллик кўрсатдилар.

“Трактор ва автомобиллар” фани бўйича  олимпиаданинг  I-босқичида жами 9 нафар талаба иштирок этди. Улар:

Талабанинг Ф.И.Ш

Факультет

Курс/гуруҳ

1

Турғунов Араббой

ҚХМ

4/405-гуруҳ

2

Зулфалиев Ислом

ҚХМ

4/405 гуруҳ

3

Тўрақулов Суюн

ҚХМ

4/405 гуруҳ

4

Саъдуллаев Жахонгир

ҚХМ

3/307 гуруҳ

5

Анорбоев Бобур

ҚХМ

3/307 гуруҳ

6

Турдибеков Акром

ҚХМ

3/304 гуруҳ

7

Сайфиддинов Умиджон

ҚХМ

3/301 гуруҳ

8

Алиёров Ўрал

ҚХМ

3/309 гуруҳ

9

Нишонбоев Низом

ҚХМ

3/309 гуруҳ

Олимпиада 4 та босқичда олиб борилди. Ёзма иш тартибида саволлар варақаси тарқатилди. Сўнгра тест кўринишида, оғзаки савол – жавоб ва сўнгги босқич қўшимча саволларга жавоб бериш тартибида ўтказилди.

Кафедра мудири, доцент М. Амонов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов