Қишлоқ хўжалиги илм-фанини ривожлантириш
Қишлоқ хўжалиги илм-фанни ривожлантириш бўйича 2021 йил 29 январда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси мутахассислари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири И.Ю.Абдурахмонов иштирокида қишлоқ хўжалиги соҳасининг етук олимлари, Республикадаги соха билан боғлиқ ОТМ лар ва ИТИ лар рахбарлари, илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида амалга оширилган ва оширилаётган илмий лойҳалар раҳбарлари ва ижрочилари ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида Инновацион ривожланиш вазири И. Абдурахмонов сўзга чиқиб, давлат буюртмалари бўйича илмий лойихаларни шакллантириш, танловини ўтказиш ва ғолибларини аниқлаш жараёни хакида маълумот берди. Шу билан бир қаторда вазирлик томонидан 200 та олимларни бепул “Инглиз тили” курсларида ўқитиш хамда “Лойиха тайёрлаш” бўйича маслаҳатлар бериш бўйича семинар тренинглар ташкиллаштирилиши юзасидан маълумот бериб ўтди.
Давра сухбатида институтимиз профессор ўқитувчиларидан Хамидов М.Х. ва Матякубов Б.Ш., Исаев С.Х., Шеров А.Ғ., Рамазанов О.Р., Ишчанов Ж.Клар иштироқ этишди. Тадбирда Давлат буюртмаси асосида лойихалар танлови, вазирликка тақдим этилган лойихалардаги камчиликлар, уларни кўриб чиқилишидаги шаффофликлар, соха илм-фанини ривожлантириш, бунда олимларнинг ташаббускорликларини ошириш, илмий тадқиқотларни молиялаштиришда хусусий секторнинг ўрнини ошириш, ишлаб чиқарувчилар билан соҳа олимларининг учрашувларини, ярмаркаларни ташкил қилиш, марказлашган илмий лабораторияларни ташкил этиш, “Extension service”тизимини жорий этиш, халқаро тан олинган базаларга киритилган журналларда илмий натижаларни чоп этиш, ва бошқалар бўйича таклифлар берилди. Давра сухбатида институтимиздан ўз таклифлари билан “ИТИ ва ИПКТ” бўлими бошлиғи проф. Б.Матякубов ва докторант PhD Ж.Ишчановлар иштирок этишди.
Давра сухбати якунида ИРВ хузуридаги “Қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва атроф мухит мухофазаси” фанлари бўйича ИТК раиси проф. М.Хамидов вазирлик томонидан танловларни ташкил этилиши, лойихаларни экспертизасида инсон факторини камайтириш, экспертиза марказини ташкил этиш, соха илм-фанини келажаги, бунда фанлараро тадқиқотларнинг ўрни, ташаббускор лойихалар танловини ўтказиш ва бошқалар хақида ўз фикр-мулохазалари хақида тўхталди. “Қишлоқ хўжалиги илм-фанини ривожлантириш” мавзусидаги давра суҳбати қизиқарли ва асосийси фойдали бўлди.
“ИТИ ва ИПКТ” бўлими бошлиғи проф. Б.Матякубов маълумоти