ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАБ

2018 йил 11 май куни  Тошкент ирригация ва қишлоқ хўшжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Гидромелиорация” факультети ҳамда Сергей Петрович Бородин уй музейи билан ҳамкорликда институт маданият саройида Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматовни хотирлаб “ИНСОН ҚАДРИНИ УЛУҒЛАГАН АДИБ” мавзусида адабий-бадиий тадбир ўтказилди.

Тадбирда “Гидромелиорация” факультети ўқитувчи ва талабалари, Сергей Петрович Бородин уй музейи ходимлари, Ўзбекистон қозоқ миллий маданий маркази, Тошкент давлат санъат ва маданият институти “Фольклор ва этнография” кафедраси ўқитувчиси ҳамда ўқувчилари, Болтабоев Ўткир Маматович - Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати “Олтинтепа” маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман раиси Назаров Шукур Носировичлар иштирок этишди.

Тадбирни институт маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Қ.О.Шавазов очиб берди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон Дўстлик маркази ижрочи директори, филология фанлари номзоди Зуҳриддин Исомиддинов - Ўтган асрнинг 80-йилларида собиқ Марказ томонидан уюштирилган “ўзбек иши”, “пахта иши” каби ноҳақ сиёсий компаниялар чоғида Чингиз Айтматовнинг адолат ва ҳақиқат куйчиси сифатида халқимизнинг шаъни ва обрў-эътиборини катта минбарлардан туриб мардона ҳимоя қилганини эл-юртимиз ҳамиша миннатдорлик билан эслайди. Бетакрор ижодкорнинг давлатимиз томонидан “Дўстлик” ва “Буюк хизматлари учун” орденлари билан тақдирлангани ҳам шундан далолат бериши, атоқли адиб ўзбек адабиёти ва санъатининг йирик намояндалари билан яқин дўст ва ижодий ҳамкор бўлгани ёш адибларимиз учун юксак ибрат намунаси эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

Тадбирда сўз олган журналист Ёқубжон Хўжамбердиев - Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевни Тошкент шаҳри, 2018 йил 2 апрел куни Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов нафақат қирғиз эли, айни пайтда, бутун туркий мамлакатлар, жумладан, ўзбек халқи учун ҳам азиз ва қадрли сиймо, Ўзбекистоннинг улкан дўсти эканлиги, Чингиз Айтматов минтақамиз тинчлиги ва осойишталиги, унинг келажаги ва равнақи, халқларимиз ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, уларни турли зиддият ва қарама-қаршиликлардан асраш йўлида фидокорона фаолият олиб борганлиги ҳақида гапирди. Қирғизистон ахборот агентлиги мухбири Тўлабой Қурбонов ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туман раиси Назаров Шукур Носировичлар Чингиз Айтматовнинг ҳаёти ва ижодига оид жуда қизиқарли ва мазмунли ахборот бердилар.

Шунингдек, тадбир юқори савияда ўтказилиши учун Ўзбекистон қирғиз миллий маданий маркази санъаткорлари ҳамда Тошкент давлат санъат ва маданият институти “Фольклор ва этнография” кафедраси ўқитувчилари Холхўжаев Бекбол ва Гулзода Усмоновалар ижросида куй ва қўшиқлар янгради.

  

 “ГМ” факультети хотин-қизлар қўмитаси БТ раисаси Д.Мадазизова ахбороти,

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.