Ислом илм ҳам ибодатдир

2018 йил 8 июнь куни Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида 4-сонли талабалар турар жойида  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018-йил 22-майдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисидаги ПҚ-3716-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақидаги 28-сонли мажлис баёнининг 3-банди ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус талим вазирлигининг 2018-йил 30-майдаги 87-04-924-сонли хат ижросини бажариш мақсадида талабалар турар жойи мудираси Дилфуза Аминова, тарбиячи педагог Жавлонбек Қутлимуротов ташаббуси билан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек  туман бош имом хатиби Эсанов Эрдон Асрорович билан ҳамкорликда "Ислом ва илм" мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Маънавият хонасида Рўзадор талабаларга ифторлик ташкил қилинди.

Давра суҳбати давомида Эсанов Эрдон Асрорович талабаларга  динимизни эъзозлаш, ҳозирги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилишга, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган, ёш авлодни Ватанга муҳаббат миллий ва диний қадириятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга қаратилган ибратомуз маърузалари билан талабаларни хушнуд қилишди.

Давра суҳбатида талабалар турар жойи директори Зокир Юлиев, “Гидромелиорация” факультети маънавий ва маърифий ишлари бўйича декн ўринбосари Хайрулла Тўйчиев, 3-сонли талабалар турар жойи мудири Илхом Қурбонов, “Гидромелиоратив тизимлардан фойдаланиш” кафедраси доценти Мақсуд Саримсақов иштирок этишди.

4-сонли ТТЖ тарбиячи педагоги Жавлонбек Қутлимуротов ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.