Истиқболга эътибор
25 май 2-ТТЖ маънавият хонасида академик М.М.Мирсаидов, профессор Т.А.Мавланов, ўқитувчилар: Б.Юлдашев, Б.Ўринов, Ш.Худойназаров, Э.Тошматов ГТҚ факултети маънавий марифий ишлар бўйича декан ўринбосари Азимов Азам Исмоилович ва тарбиячи-педагод, психолог Сагдуллаева Дилором Мухиддиновна ташаббуслари билан "Президентимизнинг ёшларга бўлган эътибори" мавзусида маънавият соати бўлиб ўтди. Академик М.М.Мирсаидов ва Профессор Н.А.Мавланов Президентимиз Шавкат Мирзиёев асосий этиборни ёшларга қаратаётганлари ҳақида гапириб ўтишди.
Илм-фан ва технологияларнинг жадал ривожланиши, глобал дунёда рақобатнинг ортиши шароитида ҳар бир давлат ва жамиятнинг бу жараёнда рақобатбардошлиги ёшларнинг интеллектуал ривожи ҳамда уларнинг истеъдоди ва қобилиятларини тўлиқ амалга оширишга этибор беришга боғлиқ бўлади.
Шунинг учун бу масала ҳар доим давлатларнинг узоқ муддатли ривожланишини таъминлашга қаратилган барча стратегияларда акс эттирилган. Ўзбекистон Республикасининг 2017-2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳам бу борада истисно бўлмади. Унда алоҳида бўлим давлатнинг ёшлар сиёсатини такомиллаштиришга бағишланган.
Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқини ташкил этиш зарурати ҳаётнинг ўзи томонидан белгилаб қўйилди, у ташкилотдан ёшлар ҳаётидаги энг долзарб масалаларни ҳал қилишни талаб этади, айниқса уюшмаган ёшлар ҳаётда ўз ўрнини топиши учун муносиб шароитлар яратиш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ва бандлигини таминлаш, уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш шулар жумласидан.
Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи ташкил этилган кун - 30 июнни Ёшлар куни сифатида эълон қилиниши ҳам жуда рамзийдир. Сабаби ушбу Иттифоқ давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан давлатнинг ёшлар сиёсатини амалга оширишда самарали фаолиятни таминлайдиган, «Ёшлар - келажак қурувчиси» шиори остида профессионал фаолиятни амалга оширадиган тузилмага айланади.
Бизнинг фикрча, ушбу шиор шубҳасиз, тасодифан танланмаган - у Ўзбекистон президентининг давлатнинг ривожланиш истиқболлари ҳақидаги стратегиясида принципиал ёндашувини ифодалайди. Шавкат Мирзиёев асосий эътиборни ёшларга қаратмоқда.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатда ижтимоий-сиёсий ҳаётда ёшларнинг фаоллигини рағбатлантиришга қаратилган қатор аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тадбирда ГТҚ, ҚСХЕА талабалари қатнашишди.
2-ТТЖ тарбиячи- педагог, психолог Сагдуллаева Дилором ахбороти
Институте матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов.